Latest news

09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  2 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  1 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  28 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  4 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5

Қатар бош мураббийи: "Эквадор ва Ўзбекистон кучли жамоалар" News

Қатар бош мураббийи: "Эквадор ва Ўзбекистон кучли жамоалар"

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес Бас Эквадор ҳамда Ўзбекистон билан ўйинлардан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар 12 октябрь куни ўз майдонида Эквадор билан, 16 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

"Биз Эквадор ва Ўзбекистон билан ўйинларга тайёрмиз. Бизда мазкур ўйинлар учун 26 нафар футболчи бор. Айни пайтда яхши спорт формасидаги футболчиларни йиғинга чақирдик. Биз Осиё Кубоги-2019га тайёргарлик кўраяпмиз. Ушбу мусобақага кучли ҳолда етиб боришимиз шарт. Эквадорга қарши жуда қийин баҳс кутиб турганини биламиз. Бунга қўшимча равишда сафарда Ўзбекистон билан ҳам ўйнаймиз. Кейинги ойда эса Исландия ҳамда Швейцария билан ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз.

Эквадор 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳозирдан тайёргарликни бошлашганини биламан. Бу жамоа сафида Европада ўйнаётган кўплаб футболчилар бор. Кучли рақиб билан ўйинда ўз кучимизни кўриб оламиз.



Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа билан ЖЧ-2018 саралашида бир гуруҳдан жой олган эдик. Кучли жамоа. Уларга қарши бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз ва кучли концентрация билан Тошкентга борамиз.

Бизнинг мақсадимиз кучли ва савияси юқори терма жамоалар билан ўйнаш. Қатар терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган кўплаб футболчилар мавжуд. Ўз клублари сафида яхши ўйин кўрсатган футболчиларни бу йиғинга чақирдик.

Айни пайтда бор эътиборимиз Эквадор ва Ўзбекистон билан ўйинларга қаратилган. 2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатарда бўлиб ўтишини биламиз ва бу мусобақа пайтида терма жамоа жуда кучли бўлиши керак. Аммо ҳозир қаршимиздаги икки рақиб ҳақида кўпроқ ўйлаяпмиз", - дейди Қатар бош мураббийи Феликс Санчес Бас Қатар футбол Ассоциацияси расмий сайтига.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика