Latest news

00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  1 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  0 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  15 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  5 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0

Қатар-2022 ташкилий қўмитасида иш бошлаган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев билан суҳбат News

Қатар-2022 ташкилий қўмитасида иш бошлаган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев билан суҳбат

Хабарингиз бор, кейинги Қатар яшил майдонларида футбол бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг энг кучли 32та терма жамоаси иштирок этади. Айни пайтда Қатар футбол Ассоциациясида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев бўлажак Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасида ишлашдек шарафли имкониятга эга бўлди. Биз мутахассис билан бу борада суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Қатар-2022 ташкилий қўмитасига кириш қандай содир бўлди? Жараён қандай кечди?
- ФИФА футбол тарихида илк бор Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси қўшма корхона томонидан ташкил этилмоқда. Ушбу қўшма корхонанинг 51 фоизи ФИФАга, 49 фоиз мезбон мамлакатга тегишли. Нимага ФИФАга 51 фоиз? Сабаби қарорлар қабул қилишда ФИФАда устунлик бўлиши керак. Шунинг учун Қатар футбол Ассоциациясида ишлайдиган ходимлар автоматик тарзда Қатар-2022 ташкилий қўмитасида ишлайди дегани эмас. Ташкилий қўмитага Россия, Бразилия, Греция мамлакатларидан ходимлар ишга олинди. Қатардан эса тахминан 10 фоиз ишчи бор. Балки Жаҳон чемпионатига яқин қолганида уларнинг сони кўпайиши мумкин.

Ташкилий қўмитада жуда кўп бўлим бор. Олдинги Жаҳон чемпионатларида ташкилий қўмитасида ишлаганимда бунчалик кўп бўлимларни кўрмагандим.

- Мундиалда Сизнинг вазифангиз нималардан иборат бўлади?

- Ўйинларни ўтказиш бўлимига менеджер сифатида ишга кирдим. Тўғрисини айтаман бу ишга кириш учун ярим йил давомида музокара олиб борилди. Сабаби олдинги мундиалларда ишлаган ходимларда ишга киришда устунлик бор эди. Россия ва Бразилиядан нима учун кўп ходимлар келди? Сабаби охирги иккита Жаҳон чемпионати айнан шу мамлакатларда ўтказилганди. Бу давлатдан келган ходимлар фақат Жаҳон чемпионати вақтида ишлайди ва мундиал тугагач ўз юртларига қайтиб кетишади.

Вазифам ўйинларни ўтказиш. Барча 8та стадиондаги кийим алмаштириш хоналари, ҳакамлар хоналари ва бошқаларни тайёрлаш ҳамда бошқариш. Жамоаларнинг стадионга келишидан кетишигача бизнинг елкамизда бўлади.


 


- Жаҳон чемпионатигача ҳам қандайдир вазифалар берилгани аниқ.

- Тўғри, Жаҳон чемпионатигача ходимларни тайёрлаймиз. Ҳар бир стадионда камида 8-9 нафар ходим ишлайди. Яъни тахминан 70 нафар ходимни топиб уларни мундиалга тайёрлашимиз керак.

- Бу Қатар ФА даги фаолиятингизга таъсир қилмайдими?

- Йўқ, Қатар футбол Ассоциациясидан кетмадим. Ҳозирча иккита ташкилотда ишлайман. Очиғини айтаман бу кам сонли ходимларга насиб қилди холос. Чунки Қатар ФАдан кетишга рухсат беришмади, шу боис бу ерда ҳам ишлаяпман. Жаҳон чемпионати йили балки ишим камроқ бўлиши мумкин, лекин унгача ҳали қиладиган ишларим кўп. Октябрь ойида Осиё чемпионати саралаши бўлади. Балки ушбу мусобақа вақтида ҳам ташкилий қўмитасида ишларман.

Қатар-2022 ташкилий қўмитаси билан шартномам 2022 йил 31 декабрга қадар. 2023 йил 1 январдан Қатар ФАда ишлашда давом этаман.

- Олдинги Жаҳон чемпионатларда ҳам иштирок этгансиз. Уларда айнан ким сифатида иштирок этгансиз?

- 2006 йил Германияда, 2010 йил ЖАРда бўлган мундиалларда журналист сифатида ишлаганман. 2003 йил БААда ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам журналист бўлиб борганман. 2009 йил Мисрда ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида жамоа менежери сифатида ишлаганман. 2013 йил БААда ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида ташкилий қўмитасида мусобақалар ва медиа менежери сифатида ишлаганман. 2019 ва 2020 йил Қатарда ўтган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида ишлаганман.



Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика