Latest news

21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:59Родриго учун мавсум якунланди  1 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  3 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  0 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  5 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  1 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  0 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  9 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  11 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0 15:46"Футбол олами". Бабаян қуюшқондан чиқди ёхуд 1-тур ҳақида батафсил  0 15:33Про лига янги мавсумига қуръа ташланди: "Металлург" илк турда сафарда, "Ғазалкент" эса уйда ўйнайди   2

Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими? News

Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?

Tags :  Ҳакамлар
Айни пайтда Суперлигага тайёргарлик ўзининг бошланғич нуқтасида турибди. Биз уларга яна тўхталамиз. Ҳозир мавзу ҳакамлар ҳақида.

 2024 йилнинг август ойига келиб бир нечта тажрибали ва номдор ҳакамлар радарлардан йўқолиб қолди. Гарчи уларнинг айримлари халқаро майдонда фаолиятини давом эттирган бўлса ҳам. Мавсум якунида ЎзФҲМ матбуот хизмати кўриниш бермаётганлардан фақат Азиз Асимов борасида баёнот берди ва у ҳакамликдаги фаолиятини якунлади. Энг қизиғи рўйхатдаги ҳакамлар расман дисквалификация қилинмаган бўлсада, нима учундир ички чемпионатда августдан сўнг бирорта ўйинга тайинланмади. Лекин яқинда ФИФА томонидан 2025 йил учун халқаро майдонда ишлайдиган ҳакамларимиз рўйхати эълон қилинди. Қизиғи унда Фирдавс Норсафаров ва Акобирхўжа Шукуруллаев ҳам бор. Улар ўша "гуруҳ"нинг аъзолари ва охирги марта Суперлигада ўтган йил августда тайинлов олган. Суперлигада иш топилмаётган ҳакамларни ОЧЛ ва бошқа мусобақаларда кўришимиз мумкин. 

ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Азиз Асимов, Фирдавс Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда? 

Хўш, агарда ҳакамлар хато қилгани учун "тозаланган" бўлса, демак, бу ишнинг бошқа иштирокчилари ҳам бўлиши керакку?! Адолатни таъминлаш учун ўша иккинчи томондаги шаҳс(лар), клубларимизга ҳам чора кўриш керакмасмиди? Фикримизча, мантиқан олиб қаралганда ҳам бу ерда фақат хато бир томондан ўтмаган бўлиши керак. Ўйлантирадигани шуки, маълум даражада тажрибага эга, Суперлиганинг қатор ўйинларида ишлаб улгурган ҳакамлар якунда "чопилишди". Битта ҳакамларни йўқ қилиб юбориш билан чемпионатни шунчаки идеал қилиб қўйиш қийин ва иложсиз иш ҳисобланади. Бу билан нимагадир шаъма қилмоқчи эмасман. Лекин ўрмонга ўт кетганида дарахтларни ўзи ёниб кетмайди. Азиз Асимов ЎзФҲМ директори бўлаётгани ҳақидаги хабарлар қўлоғимга чалинди. Суперлига ва турли даражадаги катта-кичик халқаро учрашувларда фаолият олиб борган Асимов ҳам юқоридаги "йўқолиб қолганлар"нинг орасида бўлганди. Бундан келиб чиқадики, маълум вақт ўйиндан четга чиққан ҳакамга энди каттароқ лавозим насиб қилди. Азиз Асимов яхши савиядаги ҳакам бўлган — бу факт. Аммо аввалига норасмий маълумотларга кўра, ўйинлардан четлатилган мутахассис ундан ҳам муҳимроқ ишга тайинланди. Истаймизми ёки йўқ, бу яна жавобсиз саволларни келтириб чиқаради. Айтмоқчи бўлганимиз, бу ерда муаммо фақатгина ҳакамларда бўлмаган ва бундан кейин ҳам ундай бўлмайди. "Қарс икки қўлдан чиқади", дейишади. Суперлигамиздаги муаммо фақатгина ҳакамлар билан боғлиқ эмас ва уни ҳал қилиш учун фақатгина рефериларни жазолаш нотўғри. Асимов бу ишга киришадиган бўлса, ватан йўлида астойдил қамишдан бел боғлаб ишласа бу фойдали бўлиши мумкин, чунки у ҳакамлар ичидаги барча майда деталларгача билади. У ҳаммани тўғри йўлга йўналтира олади. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика