Latest news

15:01Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  14 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  14 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

"Қалдирғочлар"нинг "бўрилар" билан тўқнашувида кубок кимга насиб қилади? News

"Қалдирғочлар"нинг "бўрилар" билан тўқнашувида кубок кимга насиб қилади?

Аёллар Олий Лигасининг 2021 йилги мавсуми якунига етганидан хабарингиз бор.

Мавсумни "Сўғдиёна-W" ва "Бунёдкор-W" жамоалари ўртасида Жиззахда ўтган ўйин тугатиб берди. Бу жамоалар эртага яна бир бор тўқнаш келишади. Бу финал!

Ўзбекистон кубоги. Финал

23-ноябрь, сешанба

БУНЁДКОР-W – СЎҒДИЁНА-W

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Мазкур баҳсга Шерали Бобоқулов бошчилигидаги "Сўғдиёна-W" жамоаси ўзгача кайфиятда тайёргарлик кўрмоқда. Боиси шундаки, гарчи Жиззах клуби Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалларига эга чиққан бўлса ҳам, бу йил ўтказилган 3 та учрашувда "Бунёдкор" қизларини мағлуб қила олмади (2 мағлубият, 1 дуранг).

Элмира Гулямова бошчилигидаги "қалдирғочлар" эса майдонда "бўрилар"дан кучлироқ эканини яна бир бор исботлаш орқали мамлакат кубогини ўзиники қилиши мумкин.

Финалга йўл

Аёллар кубоги баҳслари нимчорак финал босқичидан старт олади. Шерали Бобоқулов шогирдлари бу босқичда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби қизлари дарвозасига жавобсиз 17 та тўп киритишган эди. Чорак финалда эса Қаршининг "Севинч" жамоаси доғда қолдирилди (2:0). Финал чипталари учун ўтган ўйинда "Сўғдиёна-W" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 11 та гол урди.

"Бунёдкор-W" эса ўтган мавсум чемпиони сифатида кубокдаги юришини чорак финалда бошлаб, АГМКни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди. Ярим финалда эса Бекободнинг "Металлург"и минимал ҳисобда доғда қолдирилди.

Маълумот учун, турнирнинг якуний баҳси эртага "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади.

М. Кушбакова тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика