“Қалдирғочлар” қисқа муддатли таътилга чиқишди
09 jul 2013 11:11
News
“Қалдирғочлар” қисқа муддатли таътилга чиқишди
Ўзбекистон чемпионатида карвонбошчилик қилиш билан бирга, мамлакат кубоги ярим финалига йўл олган “Бунёдкор” футболчиларига қисқа муддатли таътил берилди.
14 июлгача жамоа аъзолари ўз оилалари даврасида бўлишади. Шу жумладан, легионерлар ҳам. Марко Блажич тунда Тошкент-Москва-Белград йўналиши орқали ўз юртига учиб кетган бўлса, Олександр Пишур бугун кечқурунги Тошкент-Киев самолётига чипта олган.
14 июль куни жамоа аъзолари клуб қароргоғида тўпланишади ва шу куннинг ўзида Чимён тоғи ён бағрида жойлашган “Арчазор” дам олиш зонасига жўнаб кетишади. У ерда асосан жисмоний ҳолатларини тиклаган “қалдирғочлар”, 22 июль куни Тошкентга қайтиб тўлақонли машғулотларни бошлашади. 26 июлга “Бухоро” клуби билан ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Июлнинг сўнгги куни эса, Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги “Локомотив” жамоасига қарши ўйин билан, мавсумнинг иккинчи ярмига старт берилади.

Link :
Source : fcbunyodkor.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments