Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  52 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  1 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  11 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Пёнтек "Женоа"га қайтмоқда! Бу Шомуродовнинг ишларини қийинлаштирадими? News

Пёнтек "Женоа"га қайтмоқда! Бу Шомуродовнинг ишларини қийинлаштирадими?

Италия матбуотида Кшиштоф Пёнтекнинг Италияга қайтиши мумкинлиги борасидаги хабарлар янгради.

Шу сабаб Yandex Zen'даги "Футбол с Калуцким" канали Пёнтекнинг генуяликлар таркибига қайтиши ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродовга қанчалик таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ёзди.


Ўйинчи А Серияда "Милан" ва "Женоа"да ҳаракат қилган, сўнгра Берлиннинг "Герта" клубига йўл олган. Аммо полякнинг Германиядаги фаолияти яхши кетмаяпти ва унинг Италияга қайтиши борасида кўплаб миш-мишлар тарқамоқда. Жумладан, "Женоа" Пёнтекни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиши борасидаги хабарлар. Бу эса Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятига қаттиқ таъсир қилиши мумкин. Хўш, нега?

1) Пёнтек ва Шомуродов бир хил типдаги форвардлар. Иккисини ҳам атлетлик ва тезлик бирлаштиради, шунингдек иккала ўйинчининг ҳам ҳозирда ишлари жойида эмас. Улар ўхшаш ва уларнинг иккисини ҳам асосий таркибда қўйиш - мазмунсиз. Мураббийга бирини қўйиш қулайроқ бўлади. Менимча, бу айнан поляк бўлади. Иккинчи ҳужумчи ролига эса икки метрли ва тўп билан яхши ишлай оладиган Скамаккани, тажрибали Пандевни ёки Дестрони, ёки қанотдан ўйнашга мойил бўлган Пьяцани қўйиш мумкин. Шунда дуэт ранг-баранг бўлади.

2) Пёнтекнинг "Женоа"да ўйнаганига кўп бўлмади. Уни ҳалигача мухлислар яхши кўришади ва улар Кшиштофни асосийда кутишади. Клуб раҳбарияти ва мухлислар ўртасидаги оғир муносабатларни ҳисобга олсак, Пёнтек яқинлашиш фактори вазифасини бажариши мумкин.

Яна бир "плюс" - Пёнтек "Женоа"да 2 йил олдин ўйнаган пайтдаги шериклари билан яхши таниш. Пандев, Стураро, Лерагер ва бошқалар. Бу адаптация жараёнини осонлаштиради.

3) Пёнтек - 2020 йилнинг сўнггида "Женоа"га қайтган янги бош мураббий Баллардинининг 100%лик ўйинчиси. Олдин мураббий ва форвард биргаликда 2018 йилда ишлашган. Ўшанда Пёнтек Баллардини қўл остида 9та ўйин ўтказган. Бу баҳсларда эса 14та гол урган, шунчаки фантастика! Баллардини истеъфога чиқарилгандан сўнг, поляк мавсумнинг қолган қисмида 28та ўйинда 16та гол урди. Жиддий фарқ! Кўриниб турибдики, Пёнтек - Баллардини тизимининг идеал форварди.

4) Миш-мишларга кўра, "Женоа" Пёнтекни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Ижара/трансфер нархи 25 миллион евро атрофида бўлиши мумкин. Агар ўйинчи шунча пулга олинса, у ҳар қандай вазиятда бошланғич таркибда ўйнайди. Жамоа ҳақиқий асосий форвардни олади. Иккинчи ҳужумчи ролида эса 7-8 нафар номзод бўлади. Бу ерда Шомуродовга жуда ҳам қийин бўлади.

5) Баллардини Шомуродовга унчалик ишонч билдирмаяпти деган фикр мавжуд. Унинг қўл остида "Женоа"нинг жорий мавсумдаги ягона ўйинида Шомуродов ҳаттоки захирадан ҳам тушмади. Захира ўриндиғидан ўйинга Скамакка ва Пьянца туширилди. Шундай экан Пёнтекнинг пайдо бўлиши Шомуродовни чуқур захирага йўл олдириши мумкин.

Rating: -53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика