Пьянич жароҳатдан қутулди
17 oct 2017 23:39
News
Пьянич жароҳатдан қутулди
“Ювентус” ярим ҳимоячи Миралем Пьянич эртага ЕЧЛ доирасида жамоасининг “Спортинг”га қарши кечадиган баҳсда майдонга тушишга тайёр.
27 ёшли босниялик футболчи эртанги учрашувда иштирок этадиган футболчилар рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Турин клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Пьянич Италия А сериясининг 8-турини айнан жароҳати боис ўтказиб юборганди. У ЧЛ 2-турида “Олимпиакос”га қарши баҳсдан олдинги чигалёзди машғулотлар пайтида жароҳат олганди.
Link :
Source : Официальный сайт ФК "Ювентус"
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments