Latest news

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  7 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Пул масаласи. Антальяга бор, қарзлар учун йўқ... News

Пул масаласи. Антальяга бор, қарзлар учун йўқ...

Предраг Вуйович масаласи ёпилганидан кейин 20 февраль куни ФИФА "Андижон"дан трансфер тақиқини олиб ташлагани маълум қилинди.

Бир қарашда барчаси ҳал бўлган-у энди клуб исталган футболчини трансфер қилиши мумкин. Аммо, "Андижон" ҳамон янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслиги мумкин. 

Чунки олдин хабар берганимиздек, клубнинг маҳаллий футболчи ва мураббийлар олдидаги қарздорлиги бартараф қилинмаган. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Жасур Жалолиддинов, Дониёр Усмонов, Иброҳим Отахонов, Александр Кит, Муҳаммад Исаев ва Жасур Умрзоқовлар олдида ўтган йилдан қолган қарзлар мавжуд. 

1) Жамоа вице-президенти Жаҳонгир Нуриддинов билан боғланиб, бу масалада фикр олдик: "Тўғри, "Андижон"нинг бир қатор маҳаллий футболчилар олдида қарздорлиги сақланиб турибди. Биз уларнинг 75 фоизи билан келишувга эришдик ва қарзларни ёзга қадар ойма-ой тўлаб борамиз".

Бунга аниқлик киритиш мақсадида Дониёр Усмонов ва Жасурбек Жалолиддиновдан "келишув" масаласида сўрадик. Жавоб салбий бўлди. 

2) Бундай ҳолатда "Андижон"  клуби футболчиларни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиш жараёнида муаммоларга дуч келади. Клуб вице-президентига шу савол билан юзландик.

"Айни пайтда клуб учун қароргоҳ барпо қилиш, майдон ҳолатини яхшилаб, стадион ёритгичларини созлаш учун катта маблағ керак. Шу туфайли қарзларни тўлаш учун бироз муддат оламиз. ПФЛ бу масалада бизга амалий ёрдам бермоқда", — деди Нуриддинов.

Бу фикр бўйича тушунтириш беришини сўраб, ЎзПФЛ матбуот хизматига мурожаат қилдик. 

"Андижон"нинг ҳозирги раҳбарияти жамоани қийин вазиятда қабул қилиб олгани туфайли ЎзПФЛ 2021 йилда жамоага бир қатор енгилликлар яратиб берган эди.
2022 йилда ҳолат бошқачароқ. Клубнинг ЎзПФЛ олдида ҳам мажбуриятлари бор. Биз буни кечиктириб туришимиз мумкин. Аммо, бошқа қарзлар масаласи жуда мураккаб. Масалан, Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми бўйича қўмита клубга ўйинчилар олдидаги қарзни 21 февралга қадар узиш вазифасини қўйганди. Аммо, бу масала ҳамон очиқ турибди.
Шундай ҳолатда биз қўмита қарорига қарши чиқа олмаймиз. Хуллас, "Андижон" ҳозир жуда оғир аҳволда. Вақт эса жуда кам қолди", — деди ташкилот расмийси.

Қизиқарли жиҳати, "Андижон" айни пайтда Антальяда ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти. Нима деб ўйлайсиз, Туркияга бориш учун сарфланган пул қарзлар учун тарқатилиши керак эмасмиди? Клуб раҳбарияти бу вазиятдан қандай чиқиб кетади? Уларга вақт етадими?

Эслатма! Трансфер ойнаси ёпилишига 4 кун вақт қолди.

Жасурбек Қосимов

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика