ПСЖнинг қатарлик эгалари клубдан кетмоқчи
02 may 2019 15:55
News
ПСЖнинг қатарлик эгалари клубдан кетмоқчи
ПСЖнинг молиявий ҳолати яқин йилларда сезиларли даражада ёмонлашиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Париж клубининг қатарлик эгалари ЖЧ-2020дан сўнг клубни молиялаштиришни қисқартиришлари мумкин. Шу билан бирга улар ПСЖни тарк этишни кўриб чиқишмоқда.
Париж клуби раҳбарлари тинимсиз танқидлардан чарчашди. Уларнинг фикрича, Францияда Қатарни кўп танқид қилишади, маҳаллий футбол ҳукумати эса уларга керакли даражада миннатдорчилик билдирмаяпти. Шу билан бирга боссларни ПСЖнинг натижалари ва мамлакатдаги солиқлар қониқтирмаяпти. Улар клубга келганидан бери ҳукумат ҳисобига 1 млрд евро ўтказиб беришди.
Link :
Source : Get French Football News
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments