Latest news

22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  0 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  7 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  1 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  94 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

ПСЖнинг муваффақиятсиз 10 уриниши News

ПСЖнинг муваффақиятсиз 10 уриниши

Ҳар сафар жамоага нимадар тўсиқ бўлади.

Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финал беллашувлари якунланди ва чорак финалчилар маълум бўлди. ПСЖ кутилмаганда яна мусобақа билан хайрлашди. 

Парижликлар шунча маблағ, юлдузли таркибга эга бўлса-да, мақсадга эриша олишмаяпти. Қуйида клубнинг омадсизликари хусусида сўз юритамиз. 

ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи қабул қилиб олганидан бери жамоа 10 йилдан бери Чемпионлар Лигасида омадсизликка дуч келмоқда. У ўтган вақт давомида футболчилар хариди ва уларнинг иш ҳақига 2 миллиард евродан кўп маблағ сарфлаб юборди. Бу орқали Европа футболини забт этиш мақсад қилинганди. Аммо футболда пул эвазига ҳам эришиб бўлмайдиган армонлар юзага келади.

Эътиборлиси, жамоани фақат кучли жамоалар мусобақадан чиқариб юборган. ПСЖ "Манчестер Сити", "Реал", "Бавария", ва "Барселона" жамоалари тўсиғидан ўта олмаган. Финалга қадар етиб келиб, ҳал қилувчи беллашувда ютқазиб қўйган дамлар ҳам бўлган.

Жамоа охирги ўн мавсумнинг 3 тасида нимчорак финал беллашувида рақибга ютқазиб қўйиб, турнирдан чиқиб кетган. 4 тасида эса чорак финалда тўхтаган. 1 маротаба ярим финал ва 1 бор финалга қадар етиб борган.

Ҳелайфи давридаги илк юриш Карло Анчелотти бошчилик қилган вақтда амалга оширилган. Бироқ "Барселона" билан бўлиб ўтган баҳсда ПСЖ сафарда урилган гол қоидаси туфайли турнирдан чиқиб кетган. Эътиборлиси, Анчелотти "Реал"га йўл олиб, "қироллик клуби" билан ЕЧЛ бош совринига эга чиққан.

Кейинги йилларда ҳам жамоа сафар ва уйда ўтказиб юборилган голлар эвазига мусобақадан чиқиб кетаверган. Фақатгина "Барселона"дан учралган қашқатқич зарба тарихда қолган. Уйда 4:0 ҳисобида муваффақиятдан эркаланиб кетган ПСЖ Каталонияда 6:1 ҳисобида таслим қилинган. Томас Тухель даврида парижликлар Чемпионлар Лигасида муваффақиятли юриш қилиб, финалгача етиб келишган. Аммо ҳал қилувчи баҳсда "Бавария"га енгилган.

"Реал" билан баҳсда ҳам кўриниб қолдики, ПСЖга тажриба етишмайди. Париждаги ғалабадан сўнг кичик устунлик бор эди. "Сантьяго Бернабеу"даги учрашувда ҳам Маурисио Почеттино шогирдлари биринчи голни уриб олишганди. Кейинчалик дарвозабон Доннарумманинг қўпол хатосидан сўнг ПСЖ бирин-кетин ўз дарвозасидан тўплаб олиб чиқиб, мусобақа билан хайрлашди. Ваҳоланки, жамоа таркибига қаралса, бундай бўлганига одамни ишонгиси келмайди. Ахир, Неймар, Месси ва Мбаппе каби юлдузлари бўлган ПСЖ яна турнир ғолиблигидан мосуво қолмоқда. 

Охирги 10 йилдаги беллашувлар:

2012/2013 йилги мавсум. ПСЖ – "Барселона" (чорак финал) – 2:2, 1:1

2013/2014. ПСЖ – "Челси" (чорак финал) – 3:1, 0:2

2014/2015. ПСЖ – "Барселона" (чорак финал) – 1:3, 0:2

2015/2016. ПСЖ – "Манчестер Сити" (чорак финал) – 2:2, 0:1

2016/2017. ПСЖ – "Барселона" (нимчорак финал) – 4:0, 1:6

2017/2018. ПСЖ – "Реал" (нимчорак финал) – 1:3, 1:2

2018/2019. ПСЖ – "Манчестер Юнайтед" (нимчорак финал) – 2:0, 1:3

2019/2020. ПСЖ – "Бавария" (финал) – 0:1

2020/2021. ПСЖ – "Манчестер Сити" (ярим финал) – 1:2, 0:2

2021/2022. ПСЖ – "Реал" (нимчорак финал) – 1:0, 1:3

Дарвоқе, жамоа президенти Носир Ал Ҳелайфини жиддий жазо кутиб турибди. Қатарлик бизнесмен "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўзини қўярга жой тополмай, қўлига илинган буюмларни улоқтириб юборади. Шунингдек, "Реал" вакилига "сени ўлдираман", дея дўқ уради. 

УЕФА эса аллақачон Ҳелайфи бўйича суриштирув ишларини бошлаган ва унинг дағдағаси туширилган видеони кўриб чиқяпти. Тез орада у бўйича жиддий жазо тайинланиши мумкин. Воқеаллар ривожини кузатишда давом этамиз.

Самандарбек таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика