Latest news

17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  0 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  3 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  13 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

ПСЖ Винисиусга қизиқмоқда. Вингер "Реал"даги ҳолатидан норози News

ПСЖ Винисиусга қизиқмоқда. Вингер "Реал"даги ҳолатидан норози

Ярим ҳимоячи Винисиус Жуниор "Реал"ни тарк этиши мумкин.

Marca хабарига кўра, бразилиялик футболчи ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинида майдонгани тушмагани учун ҳафсаласи пир бўлган.

Винисиус коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффусда кўп ишлагани ва Эден Азар яхши формада бўлмагани туфайли рестартдан кейин асосий таркиб футболчисига айланишини кутган. Бироқ, 20 ёшли ўйинчи мавсум қайта тикланганидан бери ўтказилган 12 учрашувнинг атиги 4 тасини асосий таркибда бошлади. Шунингдек, у бутун мавсум давомида фақат 17 марта бошланғич таркибда майдонга тушди.

Хабар қилинишича, "Пари Сен-Жермен" клуби Винисиуснинг атрофидаги вазиятни анчадан бери кузатиб келмоқда.  Парижликлар спорт директори Леонардо иқтидорли ўйинчини ижарага бўлса ҳам жамоага жалб қилиш ПСЖ учун манфаатли бўлишини маълум қилган.

Бундан ташқари, Винисиуснинг хизматларига АПЛ грандлари ҳам қизиқиб қолган, аммо рад жавобини олган эди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика