“ПСЖ” Вераттига йилига 12 миллион евро тўламоқчи, аммо...
23 jun 2017 23:05
News
“ПСЖ” Вераттига йилига 12 миллион евро тўламоқчи, аммо...
“ПСЖ” ҳимоячиси Марко Вератти жамоасининг унга йилига 12 миллиоен евролик таклифини рад этди.
Куни кеча Парижга учиб борган Вератти “ПСЖ” раҳбарияти билан учрашув ўтказди ва ўзини бошқа клубда синаб кўрмоқчи эканлигини маълум қилди.
Учрашувда “ПСЖ” президенти Носир Ал Хелаифий ва спорт директори Антеро Энрике иштирок этишди.
Вератти ўзини “Барселона”га трансфер қилинишига қаршилик қилмасликни клуб президентидан сўради. Ал Хелафий эса ўз навбатида унинг таклифини рад этиб, Вераттига йилига солиқлардан ташқари 12 миллион евро ишлаб топиши мумкин бўлган шартномани таклиф этди. Ўз навбатида футболчи ҳам бу таклифга рад жавобини берди.
Агар Вератти ушбу таклифни қабул қилганида у “ПСЖ” таркибида энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин эди.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments