Latest news

13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  2 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  13 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  9 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  7 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   24 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  17 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  2 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  3 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4

ПСЖ таркибида тозалаш: Икардидан бошқа барча кераксизлар "ташлаб юборилди" News

ПСЖ таркибида тозалаш: Икардидан бошқа барча кераксизлар "ташлаб юборилди"

Аммо, кўпларнинг ижара асосида кетгани хам ҳақиқат.

ПСЖ кенг миқёсда таркибни саралашни уддасидан чиқди.


Июлда франциянинг нуфузли нашри бўлмиш Le Parisien клуб 11 нафар футболчидан қутулишни хоҳлаётганини хабар қилди. Раҳбарият ҳаттоки жамоада қолган ўйинчиларни ўринбосарлар таркибида ўйнаш учун бешинчи дивизионга юборишга ҳам тайёр эди.


ПСЖни "тозалаш"

Тило Керер ("Вест Хэм") — 12 миллион евро

Идрисса Гуйе ("Эвертон") — 9,2 миллион евро

Юлиан Дракслер ("Бенфика") — 2,5 миллион евро, ижара

Абду Диалло ("Лейпциг") — 1,5 миллион евро, ижара

Жоржиньо Вейналдум ("Рома") — ижара

Леандро Паредес ("Ювентус") — ижара

Андер Эррера ("Атлетик") — ижара

Эрик Эбимбе ("Айнтрахт") — ижара

Левен Курзава ("Фулхэм") — ижара



Чиқиш эшиклари кўрсатилган футболчилар рўйхатидан фақатгина Икарди ва Данило Перейра қолди (улар Гальтьенинг ротациясидан жой эгаллашди).


• Левен Курзава "Фулхэм"га бир мавсумга ижарага йўл олди. Англиялик мураббий Марко Силва ҳатто дастлабки музокаралар чоғида ҳимоячи билан шартнома имзоланишини маъқуллаганди — Курзава ушбу трансфер ойнасида лондонликларнинг саккизинчи трансфери бўлди.


• Абду Диалло "Лейпциг"га ўтди, 25 миллион евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи билан ижара. Сенегаллик учун бош мақсад — ЖЧ-2022дан олдин ўйин амалиёти олиш.


• Тило Керер 4 йиллик шартнома имзолаган ҳолда, "Вест Хэм"га 12 миллион еврога кетди. Керер 4 йил олдин ПСЖга уч карра кўпроқ нарх эвазига ўтганди: ўшанда у парижликларга 37 миллион еврога тушган.


• Леандро Паредес ижара асосида "Ювентус"га ўтди. Италияликлар ярим ҳимоячини 22,6 млн евро эвазига харид қилишлари мумкин. Макс Аллегри бутун ёз давомида Паредесни "овлади" — эндиликда Леандро Туринда.


• Идрисса Гейе учун бош даъвогар унинг собиқ клуби "Эвертон" бўлди, футболчи айнан ўша ерга йўл олди.


• Андер Эррера "Атлетик" (Бильбао)га бир йиллик ижара асосида қайтди. Узоқ вақт давомида битим шартлари бўйича келиша олишмади, Эррера ҳатто парижликлар захираси билан шуғулланди, аммо барибир Францияни тарк этди.



• Жоржиньо Вейналдум эса "Рома"га харид қилиш ҳуқуқи ижарага кетди. Аммо, у машғулотларда жуда жиддий жароҳат олди ва бир неча ойга сафдан чиқди. Пойтахтликлар унинг ўрнига "Олимпиакос"дан ижара асосида Мади Камара билан шартнома имзолашди, Вейналдумнинг ўзи эса ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади.



• Эрик Эбимбе "Айнтрахт"га ўтди. Битимда харид қилиш ҳуқуқи бор.


• Юлиан Дракслер харид қилиш ҳуқуқисиз ижара асосида "Бенфика"га йўл олди: португалияликлар 2,5 млн евро тўлашади.


• Кристоф Галтьенинг Данилу Перейра бўйича режалари ўзгарди. Мураббий аввалига Перейранинг кетишини хоҳлади, аммо мавсус стартига яқин ярим ҳимоячи қолишига қарор қилинди. PSGTalk'нинг хабарига кўра, Галтье португалияликнинг кўп қиррали ва рақобатбардошлигидан ҳайратда қолган.


• Мауро Икарди — ҳатто ижарага ҳам олинмаган ягона ўйинчи. "Галатасарой" ва "Фенербахче" унга қизиқишди, аммо келишувга эришилмади. Ҳеч қиси йўқ: Туркияда трансфер ойнаси 8 сентябрда ёпилади.


ПСЖда трансферлар устидан триумвират ишлади ва муваффақиятли бўлди


Get French Football News хабарига кўра, клубда ушбу ёзда Нассер Ал Хелайфи, Кампуш ва Антеро Энрике иштирокида бошқарув триумвирати юзага келди. Уларнинг уччаласи ҳам ПСЖнинг трансфер сиёсатида иштирок этишди: Кампуш Галтье билан биргаликда аввалига трансферлар рўйхатини тузишади, Антеро Энрике эса клублар билан боғланади ва музокаралар олиб боради, шунингдек клубдан маълум ўйинчиларнинг кетиши устида ишлайди. Масалан, Антеро Энрикенинг алоқаси сабаб ПСЖ Витиньюни ола билди ва у учун олти (!) йил муддатда тўлов қилади (трансфер нархи 41,5 млн еврони ташкил этди).



Кампушнинг август ўрталарида Энрикенинг ишидан норози бўлгани ҳам ҳақиқат – бунинг сабаби кераксиз футболчиларнинг сотуви йўқлиги.


Нассер Ал Хелайфи энди бошқача ишлайди — эндиликда у спорт менежментига қаттиқ аралашмайди, аммо ёрдам ҳақиқатдан ҳам керак бўлган пайт, масалаларни ҳал қилади. Унинг "Лейпциг" босси Оливер Минцлаффер билан яхши муносабатлари сабаб ҳимоячи Норди Мукиеленинг хариди амалга ошди.


Жамоани кучайтириш борасидаги якуний ишлар ҳақиқатдан ҳам кишини ҳайрон қолдиради: Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасидан ижарага олинган чап қанот ҳимоячи Нуну Мендешни 38 млн евро эвазига харид қилинди, ҳимоячи Норди Мукиеле ("Лейпциг", 12 млн), ярим ҳимоячи Витинью ("Порту", 41,5). Ренату Саншеш ("Лилль", 15), Фабиан Руис ("Наполи", 23) ва Карлос Солер, шунингдек ҳужумчи Юго Экитика ("Реймс", харид қилиш ҳуқуқи билан ижара) билан шартнома имзоланди.


Алишер Остонов таржимаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика