Latest news

00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  0 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  1 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  5 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  34 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19

ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди News

ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди

ПСЖ Килиан Мбаппе учун "Реал"га қарши курашда мағлубиятга учраганини тан олди.

ESPN нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ПСЖ 23 ёшли ҳужумчини клубда олиб қолишга уринишларини тўхтатган. Парижликлар Мбаппенинг тез орада "Реал"га ўтишини эълон қилади.

Мадрид клуби ҳали Килианнинг адвокати билан баъзи тафсилотларни ҳал қилмаган, аммо ҳужумчининг "Реал Мадрид"га эркин агент сифатида ўтишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди.

Ўтган ҳафтада ҳам ПСЖ Мбаппени жамоада қолишга кўндиришига ишончи комил эди ва уни кўндириш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. Килианга катта шартнома ва имидж ҳуқуқидан 100% даромад таклиф қилишди, шунингдек, улар таркибни кучайтиришга ва унга сардорлик боғичини беришга ваъда беришди.

Мбаппе учун пул ҳеч қачон ҳал қилувчи омил бўлмаган. У ҳар доим "Реал Мадрид"да бўлишни хоҳлаган ва бу орзуси амалга ошади деб ўйламоқда.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирларда 44 ўйинда 36 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси шу йилнинг июнь ойигача амал қилади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика