ПСЖ мавсум охиригача сабр қилмоқчи
20 mar 2023 13:38
News
ПСЖ мавсум охиригача сабр қилмоқчи
Кеча парижликлар 2023 йилдаги еттинчи мағлубиятини қабул қилиб олишди – Гальтье жамоаси Парижда "Ренн"га имкониятни бой берди (0:2). Ўйиндан кейин ЕЧЛда "Бавария"га имконият бой берилганда ёмонлашган вазиятда, ПСЖ устозининг курсиси янада кучлироқ қимирлаб оқлди.
Бироқ, L’Équipe"нинг ёзишича, ПСЖ раҳбариятидагилар Гальтье борасида қарорни мавсум охирида қабул қилиш керак деб ҳисобламоқда. Клубдагилар шошилинч қарор чиқаришни истамайди. Бироқ бу факт ПСЖ Гальтьенинг эҳтимолий ўринбосарлари рўйхатини тузиб, уларни ўрганиб чиқишига ҳалақит қилмайди.
Гальтьенинг мавсум ўртасидаги истеъфоси ПСЖ ўтган ёзда ҳужумчи Килиан Мбаппе атрофида қуришни бошлаган янги лойиҳасининг ва спорт ишлари бўйича директор маслаҳатчиси Луиш Кампушнинг омадсизликка учраганини тан олиш билан баробар бўларди, деб таъкидланмоқда
ПСЖ Франция чемпионатида 7 очко фарқ билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўйинини жамоа 2 апрель куни "Лион"га қарши ўтказади.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments