Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  5 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

ПСЖ - "Ливерпуль" учрашуви ҳақида News

ПСЖ - "Ливерпуль" учрашуви ҳақида

12 соатдан сўнг, Франция стадионида супер тўқнашув бошланади.

Бугун ЕЧЛ 5 тури доирасида мухлислар ПСЖ-"Ливерпуль" ўртасидаги тўқнашувга гувоҳ бўлишади. Сўнгги марта, бу икки клуб сентябрь ойида "Энфильд"да белашишган ва мерсисайдликлар драматик ўйинда ғалаба қозонишган эди.

ПСЖ-"Ливерпул" ўйини қачон бўлиб ўтади?

Мусобақа: УЕФА Чемпионлар Лигаси, 5 тур
Учрашув қаерда ўтказилади: "Парк де Пренс"
Қачон: Пайшанба, 29 ноябрь 01:00 (Тошкент вақти билан)
Қайси каналда намойиш этилади: Футбол ТВ, Матч ТВ

Ўйин превьюси

ЕЧЛ С гуруҳида 4 тур ортда қолган бир пайтда барча жамоаларда имконият сақланиб турибди. "Ливерпуль" ва "Наполи" 6 очко билан гуруҳда пешқдамлик қилишаётган бўлса, парижликлар ҳисобида 5 очко бор. Сербиянинг "Црвена Звезда" клуби ушбу "ўлим гуруҳи"да 4 очко жамғаришга эришгани тақсинга лойиқ. Умуман, мазкур турдан сўнг, кўп нарсага ойдинлик киритилади.

Неймар, Кавани, Мбаппе "трио"сининг Салоҳ, Фирминьо, Мане учлигига қарши қандай ҳаракат қилиши барчанинг эътибор марказида бўлади. Парижликлар Лига 1 да истаган ишларини қилишмоқда. Лекин, ЕЧЛда вазият бироз чигаллашган. Клопп жамоаси камдан-кам ҳолларда ҳимояга таянади. Шунинг учун, бугун фақат ва фақат ҳужумкор ўйин кўрсак ажаб эмас.



Томонларнинг ўзаро тўқнашувида тенгликни кўришимиз мумкин. Иккала клуб ҳам 6 мартадан ғалаба қозонишган ва 4 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

Йўқотишлар

ПСЖ учун асосий янгилик - бу шубҳасиз Неймар ва Мбаппенинг жароҳатдан фориғ бўла олишгани. Томас Туҳел ўйин олди матбуот анжуманида иккала шогирди учрашувга тайёр экани ва асосий таркибда ўйинни бошлашларини мамунуният билан тасдиқлади.

Ливерпульнинг Парижга келган футболчиларидан фақатгина Садио Маненинг соғлигида бироз хавотир бор. Бироқ, сенегаллик вингер сешанба кунги машғулотларда ўзини яхши ҳис этди ва катта эҳтимол билан у ҳам Клоппнинг асосий таркибидан ўрин олади. Адам Лаллана, Доминике Соланке, Натаниэль Клайн, Дивок Ориги сингари футболчилар жароҳатлар сабабли Францияга боришмади.

Таҳминий таркиблар

ПСЖ: Буффон, Маркиньос, Силва, Кимпембе, Менье, Веррати, Ди Мария, Бернат, Мбаппе, Неймар, Кавани.
Ливерпуль: Алиссон, Арнольд, Ловрен, Ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Вейналдум, Милнер, Фирмино, Мане, Салох.

Таҳминий ҳисоб - 2:2

Нодир Абдурасулов тайёрлади


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика