Latest news

00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  1 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  4 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  10 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  11 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  8 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3

ПСЖ — Франция суперкубоги соҳиби! News

ПСЖ — Франция суперкубоги соҳиби!

Франция суперкубоги доирасида ПСЖ — "Нант" учрашуви якунланди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси уни алдаб ўтган ҳолда ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Неймар жарима зарбасини моҳирона ижро этиб, орадаги фарқни оширди. Иккинчи бўлимда эса стандарт вазият юзага келиши натижасида Рамос ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 82-дақиқада Неймар пенальтини аниқ амалга ошириб, таблода 4:0 натижаси қайд этилишини таъминлади. Шу тариқа, парижликлар жорий мавсумдаги илк совринини қўлга киритди.


ПСЖ – Нант 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 22 Месси, 2:0 – 45 Неймар, 3:0 – 57 Рамос, 4:0 – 82, пенальти Неймар.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими (Мукиеле, 78), Рамос, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш (Бернат, 68), Верратти (Паредес, 78), Витинья (Данилу Перейра, 68), Сарабия (Калимуэндо, 84), Месси, Неймар.

Нант – Лафон, Паллуа, Кастеллетто, Жиротто, Аппиа (Фабио, 78), Сиссоко, Чиривелья (Мохамед, 64), Блас, Коко (Мутуссами, 64), Саймон, Гессан (Коршья, 78).

Огоҳлантиришлар: Витинья (16), Коко (38), Мутуссами (75).

Четлатиш: Кастеллетто (81).

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика