Latest news

14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  1 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  18 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  13 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  8 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  20 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4

Промес & Ананидзе ва Смолов & Ари тандемларининг "парвози" News

Промес & Ананидзе ва Смолов & Ари тандемларининг "парвози"

Россия чемпионатининг янги мавсумига ҳам старт берилди.


Амалдаги чемпион ЦСКА жамоаси чемпионатни "Анжи"га қарши меҳмондаги баҳс билан бошлади.
Леонид Слуцкий бошқарувидаги "ҳарбийлар" "Анжи"га қарши ўйинда ғалаба қозонишни уддалай олмадилар. Беллашувда катта устунлик ЦСКА тарафида бўлган бўлсада, "Анжи" ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олишга эришди.
Траореда гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келганди. Аммо ЦСКАнинг янги футболчиси шу куни ўз мақсадига эриша олмади.

Турнинг марказий тўқнашуви сўзсиз "Зенит" ҳамда "Локомотив" ўртасида кечди. Бу ўйинда ҳам нурсиз дуранг қайд этилди.
Луческу бошқарувидаги "Зенит" ўз майдонида ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп тепадиган "темирйўлчилар" билан муроса кўчасини танлашди.
Денисов ушбу баҳсда тўлиқ ўйнади ва Кокоринни зарарсизлантиришни уддасидан чиқди.

Ўтган мавсумда шов-шув кўтарган "Ростов" жамоаси ўз майдонида қуйи лигадан премьер лигага йўл олган "Оренбург"ни қабул қилди.
Бу учрашувда "Ростов" ҳимоячиси Новосельцевнинг ягона голи Қурбон Бердиев жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
Шу куни "Оренбург" сафида ҳамюртимиз Вадим Афонин ҳаракат тўлиқ ўйнади.

Дмитрий Аленичев бош мураббийлигидаги "Спартак" жамоаси мавсумни "Арсенал Тула" устидан ишончли ва йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.
Ананидзе ва Промеснинг дубли москваликларга ажойиб ғалабани тақдим этди. "Спартак" ниҳоят ушбу мавсумда юқоир "чўққи" - чемпионликни кўзлаётганига шаъма қилгандек. Промес ҳамда Ананидзе ушбу сермахсулликни бутун чемпионат давомида кўрсата олишса, Аленичев шогирдлари кўп йиллик орзуни руёбга чиқаришлари мумкин.

"Краснодар" жамоаси ҳам чемпионатни аъло кайфият билан бошлаб олди. Кононов шогирдларига "Томь" жамоаси рақиблик қилди.
Фёдор Смолов ҳамда Арининг голлари "Краснодар"га йирик ғалабани тақдим этди.
Ушбу учрашувда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов захирадан майдонга тушди.

Шунингдек, чемпионатни дастлабки турида "Терек" "Крилья Советов" устидан ғалаба қозонган бўлса, "Урал" ўз уйида "Уфа"га имконият қолдирмади. "Рубин" ҳамда "Амкар" ўртасидаги беллашувда эса ҳисоб очилмади.



Россия чемпионатининг биринчи тур ўйинларининг ҳеч бирида меҳмон жамоа аъзолари гол уришни уддасидан чиқа олишмади.

1-тур голларга бой тарзда кечмади. Кўплаб учрашувларда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, баъзи баҳсларда биргина гол ўйин тақдирини ҳал этди.
Фақатнига "Спартак" ҳамда "Краснодар"нинг самарадорлиги эвазига ушбу кўрсаткич бироз яхшиланди.
Россия премьер лигасининг 1-турида жами 11та гол киритилди.

Россия чемпионати, 1-тур. Турнир жадвали


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика