Latest news

23:30ЕЧЛ. "Реал Мадрид"нинг "Ливерпул"га қарши бошланғич таркиби аниқ  8 23:08ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  8 22:47Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  11 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  45 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  314 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  5 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  14 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  14 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2

Прожектор, тунги ўйин ёхуд "Реал"нинг уй стадиони ҳақида кўпчилик билмайдиган 12 факт ФОТО News

Прожектор, тунги ўйин ёхуд "Реал"нинг уй стадиони ҳақида кўпчилик билмайдиган 12 факт ФОТО

Ҳурматли, ўқувчилар, “Реал”чилар! Сиз бу ҳақда билмаслигингиз мумкин!

1936 йилнинг 18 июлида Испанияда фуқаролар уруши бўлган, бу эса "Реал"нинг уй стадиони "Чамартин"га (ҳозирда "Эски Чамартин" деб номланади) таъсир кўрсатди ва даҳшатли ҳолатга келтириб қўйди. Зарарни тиклаш учун катта миқдордаги маблағни сарфлаш керак эди.

1939 йилнинг октябрь ойида урушдан кейин стадион қайта очилди ва илк учрашувда дербида "қаймоқранглилар" "Атлетико"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Европадаги ҳарбий можароларга қарамасдан, мухлисларнинг ғайрати сўнмади. Қайта таъмирлаш ишларидан кейин стадионнинг мухлислар сиғими 25 мингга кўпайди, бироқ бу рақам Мадриддаги уй ўйинларига мухлисларнинг талаби кучли бўлганлиги учун камлик қиларди.

Узоқ вақт давомида янги стадион қуришни истаган Сантьяго Бернабеу 1943 йилда жамоанинг президенти бўлган.

Бернабеу катта лойиҳа асосида қурилишни бошлаган, ўшанда буни барча амбицион равишда қарши олган, стадионга 100 минг мухлис сиғиши мумкин эди. Бу стадион "лос бланкос"нинг кейинги ёрқин лаҳзалари гувоҳи бўлди.

"Янги Чамартин" Европадаги энг яхши ва замон талабларига жавоб берадиган стадион бўлди.

- "Янги Чамартин" 1947 йилнинг 14 октябрь куни очилган. Илк учрашувда "Реал" Португалиянинг "Os Belenenses" жамоаси билан куч синашган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Стадионнинг тарихидаги илк голни Сабино Баринага киритган.

- 1955 йилнинг 4 январь кунида клубнинг бош ассамблеяси "Янги Чамартин"ни Сантьяго Бернабеу номи билан аташга овоз берди. Бу эса Сантьяго Бернабеунинг розилигисиз бўлган.

- 1957 йилнинг 18 май кунида дунёда илк марта прожекторлар айнан ушбу стадионга ўрнатилган ва илк бора тунда учрашув бўлиб ўтган. "Қаймоқранглилар" ўшанда Бразилиянинг "Sport Club do Recife" жамоасини таслим қилган, 5:3.


- "Сантьяго Бернабеу" стадионида 1964 йилги Европа чемпионатининг финал учрашуви ўтказилган. Унда Испания термаси СССР термаси билан тўқнаш келган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, илк марта Европа чемпионлигини қўлга киритган.

- Бу стадионда 1982 йилги ЖЧнинг 4 учрашуви бўлиб ўтган. Шу жумладан, Италия ва Шарқий Германия термалари иштирокидаги финал учрашуви ҳам. Унда италияликларнинг қўли баланд келган, 3:1.

- 1982 йилги мундиал учун стадионнинг прожектори, янги таблоси, трибуналарнинг тўртдан уч қисмини қамраб олган металл гумбаз таъмирланди.

- Стадионда ЕЧЛ/Европа кубогининг 4 финали ўтказилган: "Реал" Мадрид - "Фиорентина" (1967), "Милан" - "Аякс" (1969), "Ноттингем Форест" - "Гамбург" (1980) ва "Бавария" - "Интер" (2010).

- 1992 йилда яна стадионни қайта таъмирлаш ишлари олиб борилган: стадионнинг баландлиги 22 метрдан 45 метргача кўтарилган, ёритиш тизимлари ҳам кучайтирилган, шунингдек, майдоннинг тагида иситиш тизимлари ҳам ўрнатилган. Стадионнинг мухлислар сиғими 110 минггача кўпайтирилган. 1998 йилда клуб президентлигига Лоренцо Санса келганидан кейин, ўтириш жойлари ўриндиққа айлантирилган, оқибатда мухлислар сиғими 75328тагача камайиб кетган.

- 2000 йилда "Реал" президенти Флорентино Перес беш йил давомида (2001-2006) стадионга 127 млн доллар инвестиция киритган: шарқ томондаги олд трибунага офис заллари қурилган, матбуот вакиллари учун шароитлар яратилган, VIP-ложалар барпо этилган. Шарқий трибуналарнинг кўпайтирилиши натижасида мухлислар сиғими 85454га етган.

- 2007 йилнинг 14 ноябрь кунида УЕФА стадионнинг 60 йиллик байрами учун "Сантьяго Бернабеу"ни "элит стадион" мақомини берган.

- "Сантьягу Бернабеу"даги 4000-голни Криштиану Роналду узоқ масофадан "Леванте" дарвозасига киритган.Ўша баҳсда Мадрид 4:2 ҳисобида ғалабага эришган.

- "Сантьяго Бернабеу" жуда кўплаб концертлар бўлиб туради. "The Rolling Stones", "U2" каби гуруҳлар ва қўшиқчи Брюс Спрингстининг концерт дастури аншлагда бўлади.

Миржалол Норматов таржима қилди

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика