Latest news

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  79 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  14 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Профессионализмнинг туби: "Бухоро" атрофидаги мантиқсиз ва кулгили воқеалар News

Профессионализмнинг туби: "Бухоро" атрофидаги мантиқсиз ва кулгили воқеалар

Бироз аввал Championat.asia'нинг "Эшитдик-да" рукни "Бухоро" клубидан 3 очко олиб ташланиши кутилаётгани ҳақида хабар берди.

Бунга сабаб сифатида клуб футболчилар олдидаги қарзларини ёпиш масаласини пайсалга солаётгани кўрсатилган. Шундан кейин Championat.asia фойдаланувчиларидан бири таҳририятимизга "Бухоро" фаолияти билан боғлиқ бир нечта маълумотларни юборди. Биз ушбу маълумотларни текшириб, шахсий мулоҳазаларимиз билан тақдим қилишга қарор қилдик.

Маълум бўлишича, маош ва аёллар жамоасига келганда пули тугаб, "ночор"ни ёқиб оладиган клуб ўз мураббийларини жуда қадрлар экан.

Ҳавога сочилган миллионлар

Йил аввалида "Бухоро" жамоаси раҳбариятида ўзгариш рўй берди (Алишер Рустамовнинг ўрнини Жамол Алимов эгаллади). Янги раҳбарият ишни мураббийлар штабида ўзгариш қилишдан бошлади. Жамоа матбуот хизмати 5 январь куни амалдаги мураббий Жамшид Саидовнинг ўрнини Даврон Файзиев эгаллаганини эълон қилди. Бунда Жамшид Жалолович билан меҳнат битими бир томонлама бекор қилингани айтилди. Бироқ, клуб билан 2022 йилнинг охирига қадар келишуви бўлган Саидов 2 йиллик маошини тўлаб берилишини талаб қилиб, ЎФАнинг Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага мурожаат қилади. Қўмита ишни ўрганиб, мураббийнинг ҳақлигига амин бўлган ва клубга Саидовни вазифасига тиклашни тавсия қилган эди. Бироқ, раҳбарият бу тавсияга амал қилмади ва 18 март куни (Файзиев тайинловидан 2 ой ўтиб) Саидов билан шартнома ўзаро келишув билан бекор қилинганини эълон қилди. Championat.asia'га маълум бўлишича, "Бухоро" бунинг учун мутахассисга 160 миллион сўмдан кўпроқ товон пули тўлаб берган.

Эътибор қилинг, қарзга ботган ақллироқ кишилар бу вазиятда Саидовни ўз лавозимида қолдириб, миллионларни қарздорликни ёпиш учун йўналтиришар эди.

"Кўтарма пули"

Орадан бир ой ўтгач, раҳбариятга Файзиевнинг иши ҳам ёқмай қолди ва истеъфога чиқарилди. Ушбу вазиятда ҳам янги машмаша юзага келибди. Бу гал ЎФАга мураббий эмас, клубнинг ўзи мурожаат қилиб, Файзиевдан пул ундириб беришни сўраган. Клубдан аламзада ҳолатда кетган мутахассис эса "Бухоро" раҳбарияти даъво қилаётган пуллар йил аввалида унга "кўтарма пули" сифатида берилганини маълум қилган (кулгили, тўғрими?). Шу ўринда эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бошлаб давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштириладиган футбол клубларида кўтарма пули деган тушунча бутунлай тугатилган эди.

Бақоев ва Тошевга таклиф

Биздаги маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти "Сўғдиёна"ни бошқараётган Улуғбек Бақоев ҳамда Тожикистон термаси устози Усмон Тошевнинг эшигини тақиллатиб, "ёғли" таклиф юборган. Улардан бири аллақачон жамоада иш бошлашга улгурди.

Хуллас, Бухоро шаҳрининг "Бухоро" жамоаси шундай жамоаки, мураббийларини қўлқопдек алмаштириши, уларнинг қўлига қоп-қоп пулларни тутқазиши мумкин. Лекин, қарзларини — бировнинг ҳақини қайтармасдан, тунлари мириқиб ухлай олади. Шундай экан, клубдан очко тортиб олинишига қаршилар бўлмаса керак. 

P.s.: Футбол учун куйиб-пишамизу, давлат корхоналари томонидан молиялаштириладиган клуб раҳбарларининг бу каби мантиқсиз қилиқлари хафсаламизни ўлар даражада пир қилади. Начора...

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика