Latest news

00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  0 23:58ЕЧЛ. "Селтик" — "Бавария", "Фейеноорд" — "Милан" ва "Монако" — "Бенфика" ўйинларининг таркиблари маълум  2 23:21"Эвертон" — "Ливерпуль". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  3 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  2 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Аталанта" 1/16 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  5 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  2 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  28 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  18 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9

ПРО учун курсларни хорижлик мутахассислар олиб боришади News

ПРО учун курсларни хорижлик мутахассислар олиб боришади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда футбол ҳакамлари ва мураббийлари Республика мактаби билан биргаликда ўз тарихида учинчи бор профессионал мураббийлик курсларини ташкил этади.
18 ноябрь, душанба куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда футбол ҳакамлари ва мураббийлари Республика мактаби билан биргаликда ташкил этилган Профессионал мураббийлик курслари (PRO лицензияси учун) бошланди.

2013 йилнинг 18 ноябридан 2014 йилнинг 14 апрелигача ўтказиладиган мазкур курсларга Германия миллий терма жамоаси бош мураббийига 10 йил давомида ассистентлик қилган, шунингдек Али Даеи бош мураббийлигидаги Эрон миллий терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган германиялик таниқли мутахассис инструкторлик қилади. Жисмоний тайёргарлик бўйича курсларга эса, Буюк Британиялик таниқли мутахассис Гари Филлипс инструкторлик қилади. Курслар одатдагидаек Чиғатой футбол марказида ташкиллаштирилади.

Профессионал мураббийлик курсларида Сербия, Покистон, Сингапур каби бошқа хорижий мамлакатлардан мутахассислар ташриф буюриши кутилмоқда.

Ўтказиладиган курс босқичлари:
 Модуль 1 - 18 ноябрь - 8 декабрь.
 Модуль 2 - 9 декабрь - 29 декабрь.
 Модуль 3 - 3 - 23 январь.
 Модуль 4 - 27 январь - 14 апрель.

Диссертация ҳимояси 14 апрель.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика