ПРО-Лига."Лабса" давралар оралиғида янги футболчиларни қўшиб олди
20 jul 2018 12:57
News
ПРО-Лига."Лабса" давралар оралиғида янги футболчиларни қўшиб олди
Жамоа давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида 12 июль санасидан ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Футболчилар шу куни Бухоро шаҳридаги "Афшор’" ўйингоҳида тўпланиб, машғулотларга киришдилар. Дастлабки йиғин 22 июлгача давом этиб, асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилди. Кейинги йиғин 25 июлдан 3 августгача давом этиб, йиғинда асосан назорат-синов учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.
Жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, бир қатор янги футболчилар жамоа кўригида иштирок этишди ва улар жамоа таркибида рўйҳатдан ўтказилди. Хусусан ҳаммамиз учун яхши таниш бўлган, Суперлига клубларида ўйнаб, мухислар меҳрини қозонган Сухроб Қобилов, биринчи даврани "Ғиждувон"жамоасига ўтказган Достон Фозилов, "Пахтакор" клуби академиясидан Улуғбек Ҳошимов, шунингдек Тўлқин Умаров, Бахром Нарзуллаев, Сардор Асқаров, Валижон Жўраев билан шартнома имзоланди.
"Лабса" жамоасини қуйидаги футболчилар тарк этди:
1. Фирдавс Асадов.
2. Феруз Мўйинов.
3. Аҳаджон Қаҳҳров.
4.Сардорбек Шарипов.
“Лабса" ПФК Матбуот хизмати (Акбар Мирзаев)
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments