Latest news

13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  1 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  23 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  0 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  5 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  15 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  12 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  14 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2

Про лига ёзги танаффусдан 4 август куни чиқади News

Про лига ёзги танаффусдан 4 август куни чиқади

Про лига 13-тур учрашувларидан кейин клублар ёзги танаффусга йўл олди.

Шу билан учрашувлар 4 август санасидан эътиборан давом эттирилади. 

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 21.4-бандига кўра, Про лига клублари 18-турдан кейин II босқич ўйинларида иштирок этиши керак. Бунда жадвал тенг икки қисмга бўлиниши белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, 18-тур учрашувларидан ўзаро принципиал аҳамият касб этадиганлари қуйида кўрсатилгани каби бир кунда ва бир вақтда ўтказилади. Қолган учрашувлар соатида фарқ бўлиши мумкин. 

13 сентябрь куни Про лиганинг II босқич ўйинларига қуръа ташлаб берилади. “Истиқлол” клуби мусобақани эрта тарк этгани учун, айни ҳолатда Про лигада жамоалар сони тоқ кўринишда бўлиб турибди. Шундан келиб чиқиб, 18-турни 5-ўринда якунлайдиган клубнинг айнан қайси гуруҳда бўлиши масаласи тез орада ЎФА ёрдамида аниқлаб олинади. Қуйида 18-тургача бўлган тақвим ҳамда кейинги учрашувлар санаси билан танишиб олишингиз мумкин.

14-тур

4 август, чоршанба

ЯНГИЕР — ОЛИМПИК 

АРАЛ — ОҚТЕПА 

5 август, пайшанба 

ШЎРТАН — ДИНАМО

ХОРАЗМ — НЕФТЧИ


15-тур

11 август, чоршанба

ОҚТЕПА — ХОРАЗМ 

БУХОРО — АРАЛ 

12 август, пайшанба 

НЕФТЧИ — ДИНАМО

ЯНГИЕР — ШЎРТАН


16-тур

23 август, душанба 

ДИНАМО — ОҚТЕПА 

ХОРАЗМ — БУХОРО 

24 август, сешанба 

ШЎРТАН — НЕФТЧИ 

АРАЛ — ОЛИМПИК


17-тур

3 сентябрь, жума 

ЯНГИЕР — АРАЛ 

4 сентябрь, шанба

ОҚТЕПА — НЕФТЧИ 

5 сентябрь, якшанба 

ОЛИМПИК — ХОРАЗМ

БУХОРО — ДИНАМО


18-тур

12 сентябрь, якшанба 

ШЎРТАН — ОҚТЕПА

ХОРАЗМ — ЯНГИЕР

ДИНАМО — ОЛИМПИК 

НЕФТЧИ — БУХОРО.

19-тур
19-20-21 сентябрь

20-тур
26-27-28 сентябрь

21-тур
2-3 октябрь

22-тур
9-10 октябрь

23-тур
14-15-16 октябрь

24-тур
24-25-26 октябрь

25-тур
6-7 ноябрь

26-тур
13-14 ноябрь  

27-тур
18-19 октябрь

28-тур
27 ноябрь

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика