Latest news

01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  1 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  5 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  27 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  41 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 3-турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида News

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 3-турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Tags :  ПРО-лига
ПРО-Лига, “В” гуруҳининг 3-тур якунига кўра эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Ўйинга жозиба бағишлайдиган голлар доимо мухлисларнинг диққат марказида туради. Якунланган турнинг 4та ўйинида 12та гол қайд этилди. Ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан гол демакдир.

Мезбонлар 6та гол киритган бўлса, меҳмон жамоалар ҳам 6 бор рақиб дарвозасига тўп киритган.

Учрашувларнинг биринчи таймида 4та гол киритилган бўлса, иккинчи таймда сермаҳсуллик ортди ва яна 8та гол қайд этилди.

Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа “Хотира-79” жамоаси бўлди. Уйчиликлар ўз майдонида “Локомотив-БФК”га қарши кечган баҳсда 4та тўп киритди. Меҳмонлар эса бунга 3та гол билан жавоб қайтарди холос.

“Ёзёвон” – “Лабса” учрашуви нурсиз дуранг билан якун топди.

3-турда “Ёзёвон”, “Лабса” ва “Шердор” жамоалари ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишни уддасидан чиқди.

Турнинг энг тезкор голи муаллифи – Ислом Шарипов бўлди. “Локомотив-БФК” футболчиси “Хотира-79”га қарши баҳснинг 11-дақиқасидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этиб, учрашувда ҳисобни очди.

Турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голига ҳам Ислом Шарипов муаллифлик қилди. “Локомотив-БФК” футболчиси учрашувнинг 88-дақиқада ҳам мезбонлар дарвозасига тўп киритди. Аммо унинг голлари жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

3-турда дублга эришган футболчи 2та бўлди. “Хотира-79” етакчиси Собир Ҳамидов “Локомотив-БФК” билан ўйинда рақиб дарвозасини икки бор иншонга олди. “Темирйўлчилар”дан эса Ислом Шарипов иккита тўп гол уришга эришди.


3-турда гол урган футболчилар
1. Бобур Мамажонов – “Хотира-79”.
2. Собир Ҳамидов (2та) – “Хотира-79”.
3. Абдулазиз Султонов – “Хотира-79”.
4. Ислом Шарипов (2та) – “Локомотив-БФК”.
5. Хаёт Сотиволдиев – “Локомотив-БФК”.
6. Ғолибжон Сарибоев – “Шердор”.
7. Акбар Сиддиқов – “Шердор”.
8. Бахтиёр Раҳматиллаев – “Ғиждувон”.
9. Баҳром Нарзуллаев – “Ғиждувон”.
10. Акмал Холматов – “Ифтихор”.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика