Latest news

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  0 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  7 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  160 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  17 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  21 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

Про лига. Сардорлик масъулияти кимларга ишониб топширилган? News

Про лига. Сардорлик масъулияти кимларга ишониб топширилган?

Футболда жамоа сардорларининг ўрни катта.

Майдонда етакчилиги ва жамоадошлрини олдинга етаклай олиш билан бирга майдон ташқарисида ҳам мураббий ва футболчилар ўртасида боғловчи вазифасини ўтайди.

Ҳар бир жамоанинг ўз етакчиси бўлиши аниқ. Кўпинча сардор тайинлаётганида унинг ёши ва маҳаллий эканлигига эътибор қаратилади. Бугунги Про лигага оид  мақоламизда жамоаларнинг сардорларини таништириб ўтамиз.  

“Андижон” - Илдар Маматказин, Владимир Бубанья 

“Бургутлар” жамоасида сардорлик Илдар Маматказин зиммасига юклатилган. Марказий ҳимоячида етакчилик хусусияти мавжуд. Виктор Кумиков олдига тезроқ Суперлигага қайтиш вазифаси юклатилган. Ҳозирда жамоа анча ёшартирилган. Маматказин лидерлик қобиляти бор ва у жамоасини етаклай олади. Илдар майдонда бўлмаганда, бу вазифани легионер ҳимоячи Владимир Бубанья зиммасига юклатилади.  


“Бухоро” - Шавкат Саломов 

Бухороликларда сардорлик вазифаси тажрибали ярим ҳимоячи Шавкат Саломов гарданига тушган. Ўтган йилда ҳам у бу вазифани бажараётганди. Ҳаким Фузайлов бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг, қатор тажрибали футболчиларни жалб қилди. Шунга қарамай, Шавкат сардорлик боғичида қолдирилди. Унда ҳақиқий етакчилик қобиляти бор ва жамоасини олдинга қараб етаклай олади. 

“Янгиер-Қурувчи” -  Қаҳрамон Баҳодиров 

Янги мавсум олдидан янгиерликлар таркибни сезирарли даражада кучайтирди. Аввалги мавсумларда сардорлик боғичи Абдумалик Тошпўлатов зиммасида эди. Бироқ у “Машъал”га ўтиб кетди. Аксинча, “Машъал”дан таклиф қилинган Қаҳрамон Баҳодиров “Янгиер-“Қурувчи” сардорига айланди. Баҳодиров нафақат сардор ва шу билан бир қаторда жамоада ёши катта футболчи ҳисобланади. 

“Ғиждувон” - Сардор Сулаймонов, Шавкат Рахматов.

Ғиждувонликлар устози Баҳодир Шаймардоновдан жамоадаги сардор ким эканлигини сўраганимизда, Сардор Сулаймонов сардор эканини маълум қилди. Лекин Сулаймонов асосан захирада қолаётгани боис, унинг ўрнини ҳимоячи Шавкат Раҳматов бажармоқда. Раҳматов маҳаллий ва тажрибали эканлиги билан изоҳлади. 


“Хоразм” - Ғайрат Ўдаев, Аброр Хўсинов.

Узоқ йиллардан буён урганчликлар шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган дарвозабон Ғайрат Ўдаев жамоадаги энг тажрибали футболчилардандир. Шу билан биргаликда Ўдаев “Хоразм”га содиқлигидан келиб чиққан ҳолда, сардорликни зиммасига олган. Ўдаевдан кейин сардорлик боғичи Аброр Хўсиновга ишониб топширилади.


“Турон” -  Сардор Абдураимов. Аъзам Алиев 

Суперлигага қайтишни мақсад қилган яйпанликларда сардорлик боғичи Сардор Абдураимов зиммасида бўлиб, у майдонда лидерликини намоён эта олади. Ундан кейинги вице-cардорлик вазифасини нисбатан тажрибали бўлган Аъзам Алиев бўйнига тушади. Алиев “Навбаҳор” ва “Нефтчи”даги фаолияти орқали мухлисларга таниш. 


“Шўртан” - Абдухолиқ Қурбонов

Ғузорликларни бу йил ҳам Абдухолиқ Қурбонов майдонга сардор сифатида бошлаб тушмоқда. Жамоадаги тажрибали футболчилардан бири бўлган Қурбонов майдонда шерикларини бошқара олади. Айнан шунинг учун ҳам жамоадагилар Абдухолиқга сардорлик боғичини ишониб топширишмоқда. 

“Арал Самали” - Азамат Бабажонов, Мийрас Қарлыбаев.

Нукусликлар ҳам сардорни тайинлашда футболчининг ёшига эътибор беришган. Натижада Азамат Бабажонов масъулиятни ўз бўйнига олган. Бир неча йиллардан буён “Орол” шарафини ҳимя қилиб келаётган ушбу футболчи ҳар қандай холатда жамоага содиқ эканлигини амалда исботлаб келаётгани ҳам таҳсинга сазовор. Ундан кейинги сардор эса Мийрас Кальибаев саналади. 

“Зомин” - Элдор Каримов

“Зомин” таркиби асосан ёшлардан ташкил топган. Шу боис улар сардорни танлашда бу борада маҳаллий футболчи Элдор Каримов номзодида тўхталган. Каримов бир неча йиллардан буён зоминликлар сардори вазифасини бажариб келмоқда. Ўтган йили у муҳим пайтларда голлар уриб, жамоасининг Про лигага йўлланма олишида кўмаклашганди. Қисқаси, Элдорда бу борада катта тажриба бор. 

“Машъал” - Нажмиддин Нормуродов, Шаҳзод Шайманов.

Про лигага тушиб кетган “газчилар” таркиби бирмунча ёшартирилди. Асосан ёшларни таклиф қилинди. Сардорлик боғичи эса тажрибали ҳимоячи Нажмиддин Нормуродовга топширилган. У ҳам клубда анча йиллардан бери  ўйнаб келмоқда. Вице-сардорлик эса Шаҳзод Шайманов бўйнига юклатилган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика