Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Про лига қачон бошланиши эълон қилинди News

Про лига қачон бошланиши эълон қилинди

ПФЛ матбуот хизмати Про лига 5 апрелдан старт олади, дея хабар берди.

Аввалроқ мусобақада 14 та клуб иштирок этиши маълум қилинганди. Улар 13 тадан уй-сафар — жами 26 та ўйинида иштирок этади.  

Про лига 5 апрель санасидан старт олиши режалаштирилган. Лигада мусобақани март ойидаги ФИФА кунларидан аввалроқ бошлаш имконияти ҳам мавжуд. Бироқ Наманган, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Каттақўрғон, Нукус каби шаҳарлардаги жами 7 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Ғазалкентдаги стадионда эса қурилиш ишлари бошланмаган. Бунинг эвазига "Насаф" ва "Машъал" каби Суперлига клублари мавсумни Про лига учун режа қилинган майдонда бошлайди. Про лиганинг бошқа клуби шартнома имзолашни режалаштираётган стадионда эса элитанинг бошқа клублари тўп тепади. 

Лига режасига кўра, Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қадар Про лига клублари 7 та тур доирасида майдонга тушади. Бунда ўйинлар Суперлига билан деярли тўқнашмайди. Элита клублари танаффусга чиққан муддатдан кейин ҳам Про лига клублари яна 3 тадан ўйинда иштирок этади. 

Про лига тавқими

1-тур: 5-6 апрель

2-тур: 10-11 апрель

3-тур: 15-16 апрель

4-тур: 20-21 апрель

....

24-тур: 26-27 октябрь 

25-тур: 1-2 ноябрь 

26-тур: 7-8 ноябрь

Мавсум тўлиқ тақвими билан ушбу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.

Rating: +3   

Comments

   
23 feb 20:32:29
Игорьжон
Бир вактлари собик СССР даврида кучаларни таъмирлаш ишлари килингандан сунг Яна кучаларни ковла ковла бошланар эди. Шу вакт мобойнида эсимда бор муштум журналида ёзилган эди каерлар ковланмаган деб сурашса,айтсак уша ерни хам ковлаб юборасизлар деб айтилган.демокчи булганим уз вактида килинмаган ишларни айни кизгин паллада бошлашади бизникилар.
   
23 feb 18:52:38
Адхамжон Низамов
Бу кандай чемпионатки стадионлари тайёр эмас.Суперда хам,прода хам.Бирор йил Туркияга хаммасини хайдаб,имкониятини узига юклаб,бир мавсум чемпионатни уша ерда утказиш керакми дейманда.Унгача ажабмас стадионлар тайёр булса.Буни иложи йуклигини биламан,ахволни куриб асабийлашасанда одам.Хеч кайси давлатда бундай булмаса керак.
   
23 feb 14:46:37
Abdulbosit Maxmudov
Qur a qachon
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика