Latest news

19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  6 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  5 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  7 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  10 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0

Про лига. Бразилиялик футболчи гол урган баҳсда "Бухоро" "Оқ-тепа"ни мағлуб этди News

Про лига. Бразилиялик футболчи гол урган баҳсда "Бухоро" "Оқ-тепа"ни мағлуб этди

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўйиннинг 54-дақиқасида меҳмонлар чап қанотдан ҳужумга ўтишди, Рустам Абдуҳамидовнинг узатган тўпи ҳимоячилардан ўтиб кетди ва Амиржон Сафаров яқин масофадан гол уриб ҳисобни очди - 0:1. 

74-дақиқада "Бухоро" яна чап қанотдан ҳужум қилди, жарима майдонига узатилган тўп Шавкат Саломовга борди, унинг тўп узатишидан кейин Файзулло Жумонқўзиев яқин масофадан гол урди - 0:2. 

81-дақиқада "Оқ-тепа"нинг ҳужуми гол билан тугади. Колумбиялик Хуан Оспинанинг тўп узатишидан кейин бирга бир вазиятга чиққан Гильерме Да Сильва дарвозани ишғол қилди - 1:2.


Про лига, 1-тур
23 март, сешанба
16:00 - ОҚ-ТЕПА – БУХОРО - 1:2
Ҳакамлар
: Достон Мирзараимов, Ойбек Каллахўжаев, Ҳасан Набиев
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Амиржон Сафаров 54, - 0:1 (Рустам Абдуҳамидов). Файзулло Жумонқўзиев 74, - 0:2 (Шавкат Саломов). Гильерме Да Сильва 81, - 1:2 (Хуан Оспина).


"Оқ-тепа": 12.Умиджон Ҳамроев, 4.Самуэль Опекс, 5.Азиз Пирмуҳаммедов, 6.Суннатилла Мамадалиев, 7.Шерзод Қодиров, 8.Ҳазратжон Турсунқулов, 9.Талгат Нигматуллин, 11.Сонг Лонгжи, 20.Олимжон Каримов, 22.Убайдулло Халикулов, 96.Шоҳжаҳон Қиличев.

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 6.Бобур Қосимов, 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов, 13.Амиржон Сафаров, 14.Рустам Абдуҳамидов, 15.Шоҳруҳ Холматов, 16.Алишер Саноев, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 65.Марко Милич, 77.Файзулло Жумонқўзиев.


Учрашувдаги барча голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин: ГОЛЛАРНИ КЎРИШ




Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика