Latest news

22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  10 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  13 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0

Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ) News

Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ)

Бугун Про-лигада 7-тур учрашувлари давом эттирилди. Мазкур тур доирасида Ғузорнинг "Шўртан" клуби Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди.

Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозасини ишғол этиш учун ҳаракатларни бошлаган фарғоналикларда бир қатор қулай вазиятлар юзага кела бошлади. Биринчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқлагида Фарғона жамоасининг ҳужумларида фаоллик кўрсатган Собит Синдаров, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Розиевлар бир қатор голли вазиятларга бўлишди. Ушбу дақиқалар ичида "Шўртан" жамоасининг ҳимоядаги тартибли ўйини, шунингдек жамоа сардори ва дарвозабонининг фаол ўйини фарғоналикларга гол уришга имкон бермади. Комбинацион ўйин самара келтирмагач, "Нефтчи" вакиллари узоқ масофалардан ҳам зарба йўллаб ўз омадларини синаб кўра бошладилар. Шундай вазиятлар натижасида учрашувда ҳисоб очилди. Биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Собит Синдаровнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси "Шўртан" дарвозасидан ўрин олди - 1:0. Бўлим сўнгига қадар ўйиндаги ҳисоб бошқа ўзгармади ва танаффусга "Нефтчи" вакиллари кичик ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам биринчи бўлимга ўхшаш кўринишда ўтди. Фарғоналиклар кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар натижасида рақиб дарвозасига иккинчи голни киритиш учун ҳаракат қилган бўлсалар, "Шўртан" вакиллари қарши ҳужумларда ўз омадларини қидиришди. Кўплаб вазиятларда ғузорликлар ҳужумчиси Бекзод Сувонов олдинги чизиқда ёлғизланиб қолгандек кўринди.

Фарғона жамоасининг кетма-кет ҳужумлари натижасида 74-дақиқада ғузорликлар дарвозаси иккинчи бор ишғол этилди. Яна ўша Собит Синдаровнинг ажойиб узатмасига Сайдулло Раҳматов яқин масофадан зарба йўллаб гол урди - 2:0. Ўйин якунига қадар дарвозаларга бошқа гол урилмади ва "Нефтчи" навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

ПРО-Лига. 7-тур.
"Нефтчи" - "Шўртан" 2:0 (1:0)
Фарғона. "Истиқлол" стадиони.
Ҳакамлар
: Иброҳим Исмоилов, Далер Тиллоев, Отабек Қосимов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Жамшид Имомов.
Голлар: Собит Синдаров, 29 (1:0), Сайдулло Раҳматов, 74 (2:0).
"Нефтчи": 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Собит Синдаров, 14. Шерзод Каримов, 17. Абдуллоҳ Олимов, 18. Шавкат Муллажонов, 31. Сайдулло Раҳматов, 44. Дарко Станоевич, 71. Руслан Розиев, 91. Марко Обрадович, 99. Улуғбек Ҳошимов
Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Дарко Станоевич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Отабек Зокиров, 10. Сардор Абдунабиев, 11. Иззатилла Абдуллаев, 22. Умар Адхамзода, 25. Сарвар Солиев, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов.
"Шўртан": 23. Акмал Раҳимов, 2. Нурали Падаров, 4. Шаҳзод Абдивойитов, 6. Элёр Омонжонов, 7. Бекзод Сувонов, 8. Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 14. Акром Баҳромов, 34. Шаҳбоз Жўраев, 66. Аҳмед Қобилжонов, 77. Салоҳиддин Санақулов
Захира: 25. Асилбек Бердиалиев, 11. Асадбек Самариддинов, 98. Шербек Эшмуродов.


 




Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика