Про-лига. "Лабса" - "Локомотив-БФК“. Превью
09 jun 2018 16:03
News
Про-лига. "Лабса" - "Локомотив-БФК“. Превью
Баҳсни Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда А.Султонов ҳамда Ж.Рустамовлар ёрдам беришади. Учрашув комиссари этиб Бахтиёр Намозов тайинланган бўлса, назоратчиликни Олег Рубаков ўз бўйнига олган.
"Локомотив-БФК" жамоаси Про-лигада ўтказилган барча учрашувларда ғалаба нашидасини сурмади. Тошкентликлар фақатгина 13-турда ўз майдонида "Ифтихор"га қарши учрашувда мавсумдаги илк очкосига эга чиқди. Қолган 11 ўйинда эса фақатгина мағлубият қайд этилган.
Биринчи даврада ўтказилган "Локомотив-БФК" - "Лабса" ўйинида Шуҳрат Жўраев шогирдлари ўзларининг Про-лигадаги илк ғалабасини нишонлашган эди. Ҳисоб - 2:1.14-турдаги баҳс мазкур жамоаларнинг ўзаро иккинчи тўқнашуви бўлади.
Эслатиб ўтамиз "Лабса" - "Локомотив-БФК" учрашуви 11 июнь куни "Вобкент" марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади. Барчангизни ушбу жамоаларнинг қизиқарли баҳсида кутиб қоламиз.
ПФК "Лабса" матбуот хизмати
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments