Latest news

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  57 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  12 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

ПРО-лига. "Истиқлол" "Шўртан" билан баҳсда "камбэк" амалга оширди News

ПРО-лига. "Истиқлол" "Шўртан" билан баҳсда "камбэк" амалга оширди

ПРО-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларини жамоалар бир-бирларини ўрганиш билан ўтказдилар. Гоҳ "Шўртан" вакиллари, гоҳ "Истиқлол" вакиллари хавфли вазиятлар яратишга уринишди. Ўйиннинг 23-дақиқасида қарши ҳужумдан унумли фойданланган Ислом Бойсариев икки ҳимоячидан устун келиб ҳисобни очди - 0:1. Учрашувда мезбонлар ўзларига ўхшашмади. Балки "Сурхон"даги мағлубият ўз таъсирини кўрсатгандир.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида "Истиқлол" жуда катта ўзгаришларга қўл урди. 56-дақиқада Элёр Акбаров уч ҳимоячини ортда қолдириб кетаётган вазиятда рақиблар уни тўхтатиб қолишди ва пенальти белгиланди. Захирадан майдонга тушган Тимур Толипов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйинда "Истиқлол" вакилларидан Рустам Абдуҳамидов ҳаргалгидек ажралиб турди. 70-дақиқада Абдуҳамидов ўз қанотидан рейд амалга ошириб яқинроқ бўлган масофадан тўпни шерикларига етказиб беришга ҳаракат қилди, Обид Жўрабоев эса бу вазиятда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 2:1.

Қолган вақт эса жуда қизиқ ўтди. Тўқнашувлар, баҳсли вазиятлар кўп кузатила бошлади. "Истиқлол" вакиллари қарши ҳужумга ўтиб олишди. Бир неча қулай имкониятлар қўлдан бой берилди. "Шўртан" вакиллари эса ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқа олишмади.



“Истиқлол” – “Шўртан” 2:1
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Голлар: Тимур Толипов (пен) 57, Обид Жўрабоев 70 - Илҳом Бойсариев 23.

Огоҳлантиришлар: Санжар Асқаралиев 38, Азиз Мадалиев 82 - Отабек Нарзуллаев 38. Обид Жўрабоев 56.

“Истиқлол”: 1. Элдор Исабоев, 3. Иқбол Бобохонов, 4. Жасур Эрмаматов, 5. Абдухолиқ Қурбонов (С), 7. Ризо Айвазов, 8. Сардор Сотволдиев, 10. Элёр Акбаров, 11. Шердор Тўхтасинов, 13. Темур Султонов, 14. Рустам Абдуҳамидов, 23. Санжар Асқаралиев.
Захира: 12. Нодир Ашурматов, 2. Азиз Мадалиев, 9. Жаҳонгир Дадабоев, 15. Бобур Аминжонов, 18. Абдулазиз Ёқубов, 19. Темур Толипов, 22. Сардор Теляков.

“Шўртан”: 25. Алибек Туробов, 3. Муҳаммадали Алиқулов, 6. Холмурод Холмуродов, 7. Олимжон Каримов, 8. Сирожиддин Раҳматуллаев, 11. Жасур Холтўраев, 17. Ғулом Раҳмонов, 21. Ислом Бойсариев, 22. Оғабек Эркинов, 77. Отабек Нарзуллаев (С), 86. Обид Жўрабоев.
Захира: 30. Темур Жўраев, 9. Кенжа Тўраев, 10. Маъруфхон Муродов, 14. Жонибек Мирзақулов, 19. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 23. Шаҳзод Хурсанов, 24. Нурбек Йўлдошев

Беҳруз Холиқов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика