Latest news

22:21Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" (онлайн ҳисоб)  14 22:20Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" (онлайн ҳисоб)  2 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  8 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  4 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  2 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  4

ПРО-Лига. Даврон Исақов: "Беш йил ичида ПРО-Лигада икки бор чемпион бўлдим. Энди навбат Суперлигага..." News

ПРО-Лига. Даврон Исақов: "Беш йил ичида ПРО-Лигада икки бор чемпион бўлдим. Энди навбат Суперлигага..."

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига мусобақалари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига жамоалари футболчилари билан интервьюлар ташкил этишмоқда. Қуйида Яйпаннинг "Турон" жамоаси етакчи футболчиларидан бири Даврон Исақов билан ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Айни дамда "Турон" жамоаси машғулотлари қай тарзда ўтмоқда?


- Хабарингиз бор, карантин тартиблари кучайтирилгач, ПРО-Лига ўйинлари вақтинча тўхталилди. Ушбу давр мобайнида клубимиз мураббилар штаби билан уй шароитида машғулотларни олиб бормоқдамиз. Жорий мавсумдан умидимиз катта, насиб бўлса йил якунида Суперлига йўлланмасини нишонлаймиз.

- ПРО-Лига клублари орасида қайси жамоанинг чемпионликка имкониятларини юқори баҳолайсиз?

- Юзага келган танаффус туфайли айни дамда жамоаларнинг имкониятларини чамалаш қийин. Қайсидир клубнинг жисмоний тайёргарлиги юқори, бошқасида ундай эмас. Шу сабабли ҳеч бир жамоани алоҳида ажратиб кўрсата олмайман.

- Бугунга қадар ПРО-Лигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди. "Хоразм" ва "Оқ-тепа" мағлуб этилди, сафардаги учрашувда "Шўртан" билан мағлубият. Шу ўйинлар ҳақида нималарни айта оласиз?


- Ҳар уч ўйинга ҳам жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. "Хоразм" ва “Оқ-тепа" билан бўлган баҳсларда ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Лекин "Шўртан"га қарши ўйинда тезкор гол қўйиб юборганимиз ҳаммасини ўзгартириб юборди. Ўйинимизни ўнглаб олгунимизга қадар вақт ўтиб кетиб қолди. Умуман айтганда тан олиш керак, "Шўртан" яхши шаклланган жамоа экан.

- Пандемия даврида ПРО-Лигани марказлаштирилган холда ўтказиш фикрига муносабатингиз қандай?


- Ўйинларни марказлашган холда ташкил этилиши бу мавсумнинг қолган қисмини тўлиқ ўтказишга имкон яратади. Шунингдек, жамоалар карантин тартибларига қатъий амал қилишлари таъминланади, вирус юқиш хавфи камаяди.

- Футболчи сифатидаги мақсадларингиз қандай? Бугунга қадар нималарга эришдингиз, нималарга эндиликда эришмоқчисиз?


- Ўтган 5 йил давомида ПРО-Лигада икки бор чемпионликни қўлга киритдим. Насиб бўлса куни келиб Суперлига ғолиблигини ютишни истайман.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика