Latest news

16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  3 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  18 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  23 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Про лига. Бугун Фарғонада чемпионлик ўйини! News

Про лига. Бугун Фарғонада чемпионлик ўйини!

Бугун 2020 йилги Про лиганинг энг сўнгги ўйини бўлиб ўтади.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида пешқадам "Нефтчи" иккинчи ўриндаги "Турон"ни қабул қилади.

"Нефтчи" биринчи ўринда қолиши учун ғалаба ёки дуранг кифоя қилади. "Турон" эса биринчи ўринга чиқиши учун фақат ғалаба зарур.

Эслатиб ўтамиз, Про лигада биринчи ўринни олган клуб 2021 йилги Суперлигага йўлланмани қўлга киритади. Иккинчи ўрин соҳиби эса Суперлигада 13-ўринни эгаллаган клуб билан плей-офф баҳсини ўз майдонида ўтказади.


Бу мавсум ушбу клублар ҳозирга қадар ўзаро учта ўйин ўтказишди.

7-тур доирасида ўтган "Турон" - "Нефтчи" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Меҳмонлар ҳужумчиси Достонбек Тошматовнинг голига мезбонлар сафида Асилбек Қаюмов жавоб берганди.

14-тур доирасида кечган "Нефтчи" - "Турон" ўйини ҳам 1:1 ҳисоби билан тугаган. Бу сафар яйпанликлар вакили Суннат Эрматов ҳисобни очган, сўнгги дақиқаларда Санжар Зокиров ҳисобни тенглаштирганди.

Иккинчи босқич доирасидаги "Турон" - "Нефтчи" баҳсида меҳмонлар зафар қучишган. Миржалол Неъматов ва Достонбек Тошматовнинг голларига мезбонлар жавоб бера олишмаган - 0:2.



Про лига, 20-тур.
НЕФТЧИ – ТУРОН
1 декабрь 2020 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 14:00 (Футбол ТВ LIVE)
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Neftchi

PRO liga. Round 20

01/12/2020, 14:00

1
:
0
Finished

Turon Ferghana

45'
90'
81'  


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика