Про лига. Бугун 3-тур учрашувлари бошланади
19 mar 2022 07:48
News
Про лига. Бугун 3-тур учрашувлари бошланади
Мазкур турнинг учта беллашуви шанба куни ўтказилса, қолган икки баҳс якшанба кунига режалаштирилган.
Муборакда “Бухоро” клуби пешқадам “Турон” билан куч синашади. Ҳаким Фузайлов шогирдлари ҳисобида айни вақтда икки очко мавжуд. “Зомин” эса ўз майдонида “Шўртан”ни қабул қилади. Ҳозирда ҳар икки жамоа ҳисобида 1 очкодан мавжуд. Нукусда эса “Арал Самали” жамоаси Баҳодир Шаймардонов бош мураббийлик қилаётган “Ғиждувон”га қарши майдонга тушади.
Про лига, 3-тур
15:00. “Зомин” – “Шўртан”
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Назоратчи: Абдураҳмон Қулдашев
Комиссар: Бахтиёр Ширинов.
15:50. “Бухоро” - “Турон”
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусниддин Уралов, Ҳусан Худойбердиев
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Жамшид Имамов
16:00. “Арал Самали” – “Ғиждувон”
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Ойбек Калахўжаев, Дилшод Жуманиёзов
Назоратчи: Набижон Рўзимов
Комиссар: Владимир Назаров.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments