Latest news

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  7 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 7-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида News

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 7-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

ПРО-Лиганинг ортда қолган 7-тур ўйинларининг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“Б” гуруҳидаги 4та учрашувда ҳам ҳудди “А” гуруҳидаги каби жами 9та гол қайд этилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 2тадан гол демакдир. Энг тезкор гол Тошкентда кечган “Локомотив-БФК” – “Шердор” учрашувида кузатилди. Баҳснинг 2-дақиқаси ўтиб бораётганида меҳмонлар тезкор гол киритиб, ҳисобни очишга эришди. Аниқроғи, Ғолибжон Сарибоев “Локомотив-БФК” дарвозасини аниқ нишонга олди. Ушбу тезкор гол якунда самарқандликларнинг ғалабасига замин яратганини айтиш лозим.

Турнинг энг сўнгги сонияда киритилган голи ҳам айнан “Локомотив-БФК” – “Шердор” баҳсида кузатилди. 85-дақиқада Санжар Аҳмедов меҳмонларнинг учинчи голини киритди.
7-турда дублга эришган ягона футболчи – Саиджон Ашуров бўлди. “Лабса” ҳужумчиси жамоасининг “Ифтихор”га қарши ўтказган ўйинида рақиб дарвозасига иккита тўп киритиб, “Лабса”га иродали ғалабани тақдим этди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 3та тўп киритилди. Иккинчи таймда эса яна 6та гол қайд этилди.

Мезбонлар томонидан киритилган голлар сони 3тани ташкил этган бўлса, қолган 6та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

“Ёзёвон”, “Нурафшон” ва “Шердор” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.    


7-турда кимлар гол урди?
1. Зоҳид Исмоилов – “Ёзёвон”.
2. Орифхўжа Абдухолиқов – “Нурафшон”.
3. Фаррух Шотурсунов – “Нурафшон”.
4. Ғолибжон Сарибоев – “Шердор”.
5. Нурбек Олмасов – “Шердор”.
6. Санжар Аҳмедов – “Шердор”.
7.  Саиджон Ашуров  (2та)– “Лабса”.
8. Ориф Мамажонов – “Ифтихор”.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика