Latest news

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  8 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 8-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида News

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 8-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Пайшанба куни бўлиб ўтган ПРО-Лиганинг 8-тур якунлари бўйича айрим статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

Қуйида голлар ҳақида сўз юритилади.

8-турнинг 4та ўйинида жами 12та гол қайд этилди. Ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан гол демакдир.

Мезбон жамоалар 8та тўп киритган бўлса, қолган 4та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 5та гол кузатилди. Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик нисбатан ортди ва яна 7та гол киритилди.

Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа - “Андижон” бўлди. “Бургутлар” ўз майдонида “Норин”га қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасига 4та тўп киритишга муваффақ бўлди. 

Эътиборлиси ушбу голларнинг 3тасини захирадан майдонга тушган футболчилар киритган.

8-турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган ягона жамоа – “Сурхон” бўлди.

 Турнинг энг тезкор голи – 5-дақиқада содир бўлди. “Машъал”нинг иқтидорли ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев сафарда “Шўртан” дарвозасига тезкор тўп киритиб, учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди. Эътиборлиси унинг жамоаси Қашқадарё дербисида ғалаба қозониб, турнир жадвалида 1-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди.

Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голи – Даврон Исоқов номига ёзилди. “Андижон”нинг тўпурар ҳужумчиси “Норин”га қарши кечган ўйиннинг 90+1-дақиқасида жамоасининг тўртинчи голини киритиб ҳисобни йириклаштирди.

Аҳамиятлиси ушбу турда пенальти содир бўлмади. Шунингдек иккита ва ундан кўп гол урган футболчилар ҳам кузатилмади.



8-турда кимлар гол урди?
1. Расул Мусаев – “Орол”.
2. Наврўз Алимов – “Орол”.
3. Зоҳир Қўзибоев – “Динамо”.
4. Жасур Холтўраев – “Шўртан”.
5. Ҳумоюн Муртазоев – “Машъал”.
6. Акром Баҳритдинов – “Машъал”.
7. Тимур Усмонов – “Сурхон”.
8. Нодир Мавлонов – “Андижон”.
9. Суннатулла Абдуллажонов – “Андижон”.
10. Ҳошим Шокиров  – “Андижон”.
11. Даврон Исоқов  – “Андижон”.
12. Санжар Баратов  – “Норин”.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика