Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 7-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида News

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 7-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

ПРО-Лиганинг ортда қолган 7-тур ўйинларининг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“А” гуруҳидан ўрин олган 4та учрашувда жами 9та гол қайд этилди. Ўртача ҳар бир ўйинга 2тадан гол демакдир.

Баҳсларнинг биринчи таймида 3та гол қайд этилган бўлса, иккинчи бўлимда сермаҳсуллик икки маротаба ортди ва мухлислар яна 6та голга гувоҳ бўлди.

Мезбон жамоалар ҳисобига 6та гол ёзилди. Қолган 3та тўпни меҳмонлар киритган.

Самарқандда кечган “Динамо” – “Шўртан” ўйинида умуман тўп киритилмади. Шунингдек ушбу турда “Истиқлол” жамоаси ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолганини айтиб ўтиш даркор.

Ушбу турда дубл қайд этган ягона футболчи – Баҳодир Муртазоев бўлди. “Норин” ҳужумчиси “Орол”га қарши баҳсда меҳмонлар дарвозасини икки бор нишонга олди.

Эътиборлиси унинг укаси Ҳумоюн Муртазоев ҳам ушбу турда “Машъал” сафида “Сурхон” дарвозасига тўп киритиб, жамоасига уч очко келтирди.

7-турнинг иккита ўйинида биттадан пенальти қайд этилди. “Орол” ҳужумчис и Наврўзбек Ҳаипов сафарда “Норин” дарвозасига қарши ўйинда 11 метрлик нуқтадан тўп киритган бўлса, “Истиқлол”нинг штатчи пенальтичиси Абдухолиқ Қурбонов ҳам ушбу турда “Хоразм” дарвозасига пенальтидан гол урди. Эътиборлиси фарғоналикларнинг марказий ҳимоячиси мавсумдаги 4-голини киритиб, тўпурарлар рўйхатидан ўрин олган.

Ушбу турда битта автогол қайд этилган. “Сурхон”нинг етакчи ҳимоячиларидан бири – Ислом Иномов жамоасининг сафарда “Машъал”га қарши ўтказган учрашувида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.

Турнинг энг тезкор голи 8-дақиқада содир бўлди. “Норин” ҳужумчиси Баҳодир Миуртазоев “Орол”га қарши баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аксинча турнинг энг сўнгги сонияда киритилган голи 90-дақиқага тўғри келди. Муборакда драматик тарзда кечган “Машъал” – “Сурхон” ўйинида мезбонлар сўнгги дақиқаларда тўп киритиб, иродали ғалабага эришди.


7-турда кимлар гол урди?
1. Баҳодир Муртазоев (2та) – “Норин”.
2. Нурлибек Таласбоев – “Орол”.
3. Наврўзбек Ҳаипов – “Орол”.
4. Ислом Иномов (автогол) – “Сурхон”.
5. Сирожиддин Қўзиев – “Сурхон”.
6. Ҳумоюн Муртазоев – “Машъал”.
7. Абдухолиқ Қурбонов – “Истиқлол”.
8. Элёр Акбаров – “Истиқлол”.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика