Latest news

09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  6 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 10-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида News

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 10-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Tags :  ПРО-лига
Ўтган жума куни мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлди дейиш мумкин. Хусусан “А” гуруҳидаги ўйинларда сенсация қайд этилмади. Олдиндан фаворит дея эътироф этилган жамоалар якунда ғолиб бўлди.

Эътиборлиси 10-турда дуранг натижаси қайд этилмади. Сафарда ғалаба қозонган ягона жамоа эса “Машъал” бўлди. “А” гуруҳидаги пешқадамлик қилаётган “газчилар” бу турда “Орол” майдонига сафар уюштириб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

10-турнинг тўртта ўйинида жами 12та гол қайд этилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан гол демакдир.

Энг кўп гол урган жамоа “Сурхон” бўлди. Термизликлар ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилди ва рақиб дарвозасини 4 бор аниқ нишонга олди.

“Шўртан” ва “Машъал” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

Ушбу турда мезбонлар томонидан киритилган голлари сони 9тани ташкил этган бўлса, қолган 3та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар 7та голга гувоҳ бўлди. Иккинчи таймда эса дарвозаларга яна 5та тўп киритилди.

10-турнинг энг тезкор голи 8-дақиқага тўғри келди. “Сурхон”нинг марказий ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов “Хоразм” дарвозасига биринчи бўлиб тўп киритиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Аксинча 10-турнинг энг сўнгги дақиқасида киритилган гол 83-дақиқада содир бўлди. Бу ҳам “Сурхон” – “Хоразм” ўйинида юз берди. Урганчликларнинг тўпурар ҳужумчиси Қадамбой Нурметов учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни биттага қисқартиришга эришди.  

Ушбу турда дублга эришган футболчи Баҳриддин Ваҳобов бўлди. “Сурхон”нинг тажрибали ҳужумчиси “Хоразм” билан ўйинда 2та тўп киритиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Шунингдек 1та автогол қайд этилди. “Динамо” ҳимоячиси Миркомил Лоқаев “Андижон”га қарши баҳснинг 17-дақиқасида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.
Учрашувларнинг иккинчи бўлимидан иккита пенальти юз берди. Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилди. “Андижон” ҳимоячиси Нодир Мавлонов “Динамо” дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, “Сурхон” жамоаси сардори Баҳриддин Ваҳобов ҳам 11 метрлик нуқтадан аниқ фойдаланди.  

10-турда кимлар гол урди?
1. Миркомил Лоқаев (автогол) – “Динамо”.
2. Шохруҳ Бойқўзиев – “Андижон”.
3. Нодир Мавлонов – “Андижон”.
4. Зоҳир Қўзибоев – “Динамо”.
5. Зафар Акромов – “Машъал”.
6. Оғабек Эркинов – “Шўртан”.
7. Жасур Холтўраев – “Шўртан”.
8. Нажмиддин Нормуродов – “Сурхон”.
9. Баҳриддин Ваҳобов (2та) – “Сурхон”.
10. Фарҳод Тожиев – “Сурхон”.
11. Қадамбой Нурметов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика