Latest news

14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  0 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 1-турда энг кўп мухлис Андижонда News

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 1-турда энг кўп мухлис Андижонда

Хабарингиз бўлса керак, 6 апрель куни мамлакатимизда футбол бўйича ПРО-Лига мусобақасига старт берилди.

Кеча “Шўртан” – “Хоразм” ўйини турга якун ясаб берди.

Янгича форматда ташкил этилган мусобақада жамоалар 9тадан икки гуруҳга ажратилган холда, ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Очиғини айтганда, қизиқарли кечиши кутилаётган ушбу мусобақанинг илк тур ўйинига ишқибозларнинг ташрифи юқори бўлишини кутгандик. Аммо тан олиш керак, бу йил ҳам ПРО-Лига ўйинларига мухлислар томонидан бўлган қизиқиш у қадар юқори бўлмаяпти. Буни биринчи турда стадионга томошабинларнинг ташрифидан ҳам билиб олиш мумкин. Рақамлар барчасини айтиб турибди.

“А” гуруҳида 4та ўйинга жами 10 217 нафар ишқибоз ташриф буюрган. Ҳар бир учрашувга ўртача 2 554 та мухлис демакдир.


Ўйинлар қайдномасига назар ташлайдиган бўлсак, энг кам мухлис Ғузорда кечган “Шўртан” – “Хоразм” баҳсида кузатилганини кўриш мумкин. Афтидан Ғузорда ишқибозлар катта футболдан бехабар қолиб кетган ёхуд ҳақиқатдан ҳам уларнинг футболга бўлган қизиқиши пасайган дейиш мумкин.

Қорақалпоғистонда ҳам футболга қизиқиш йўқдек. Негаки, “Истиқлол”дек рақибга қарши баҳсда Нукусдаги “Турон” стадионида атига 1280 нафар томошабин қадам ранжида қилган.
Аксинча энг кўп мухлис Андижондаги “Соғлом авлод” стадионига кирган. Турнинг марказий ўйини “Андижон” – “Машъал” учрашувига 4560 нафар ишқибоз киргани, қайдномада кўрсатиб ўтилган.    

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“ОРОЛ” – “ИСТИҚЛОЛ” – 1:2 

Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 1280 томошабин.

“АНДИЖОН” – “МАШЪАЛ” – 2:0 
Андижон шаҳри. “Соғлом авлод” стадиони. 4560 томошабин.

“НОРИН” – “ДИНАМО” – 0:0.
Ҳақулобод шаҳри. “Шодлик” стадиони. 3126 томошабин.

“ШЎРТАН” – “ХОРАЗМ” – 5:1 

Ғузор шаҳри. “Ғузор” стадиони. 1251 томошабин.


ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 1-турда энг кўп мухлис Андижонда

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика