Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Превью. «Зомин» – «НБУ-Осиё» News

Превью. «Зомин» – «НБУ-Осиё»

Бугун Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқичнинг 6–тур баҳсларига старт берилади.

Бунда Зоминнинг “Зомин” жамоаси ўз уйида Тошкент шахрининг “НБУ-Осиё” жамоасини қабул қилади.

Жамоалар ўзаро тўрт бор тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда Тошкент жамоаси икки бор, зоминликлар эса бир бор қўли баланд келган бўлса, яна битта учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбатида “Зомин” жамоаси рақиблар дарвозаси томон тўрт бор йўл топган бўлса, “НБУ-Осиё” жамоаси эса саккиз бор мезмонлар дарвозасини нишонга олган. 

Жамоалар илк бор 2012 йилги Ўзбекистон Биринчилигида тўқнаш келишган. Ўшанда “НБУ-Осиё” жамоаси 3:0 хисобида ғалаба қозонган эди. Охирги бор жамоалар 2014 йилдаги иккинчи босқичнинг 15 турида куч синашишган ва зоминликлар ўз майдонида 2:1 хисобида ғалаба қозонишган. 

Кўриниб турибдики, олдинги натижаларга қараб боҳо берадиган бўлсак, “НБУ-Осиё” жамоаси хозирча қўли баланд келиб турибди. Лекин “Зомин” жамоасининг бугунги таркиби ва кўрсатаётган ўйинлари хар қандай жамоани таслим этишга қодирдир. 

Шундай экан бугунги учрашувда “Зомин” жамоасининг ғалаба қозониш учун имконияти кўпроқ.      

Иккала жамоага омад тилаймиз.

Имкониятлар: 50/20/30 


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

2012 ЙИЛ

5-тур. 21 апрель (шанба)

 «НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) 3:0.

 Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), С.Еремеев (Тошкент), С.Петров (Тошкент). 

 Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).


18-тур. 20 июнь (чоршанба)

«Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент)- 0:2.


2014 ЙИЛ

Иккинчи босқич, 2-тур. 20 август (чоршанба)

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 2:2. 105 томошабин.

 Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев.

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

Голлар: А. Тоиров (34), Д. Валижонов (49) – Д. Исмоилов (5), Д. Нуруллаев (37).

Огоҳлантиришлар: Ф. Нурлибоев (36), А. Иброҳимов (62) – Д. Комилов (41), Д. Исмоилов (63).

Четлатиш: Д. Исмоилов (иккинчи огоҳлантириш, 65).


Иккинчи босқич, 15-тур. 26 октябрь (якшанба)

«Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент)- 2:1. 756 томошабин.

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), Ш. Камаров (Самарқанд), С. Ҳакимов (Самарқанд), Н. Муҳамадиева.

Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

Голлар: Д. Нуруллаев (80), Д. Исмоилов (87) – Л. Кошелев (82).

Огоҳлантириш: Н. Эронов («НБУ-Осиё», 11).


Акмал Рахматуллаев тайёрлади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика