Latest news

23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4

Превью. «Зомин» - «Ғиждувон» News

Превью. «Зомин» - «Ғиждувон»

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги-2016 мусобақаларининг сўнги 18-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бунда Зоминнинг “Зомин” жамоаси “Зомин” марказий ўйингоҳида Бухоронинг “Ғиждувон” жамоасини қабул қилади.

Жамоалар ўзаро бешинчи бор тўқнаш келишмоқда. Ўткан тўртта учрашув натижасига кўра “Зомин” жамоаси 2 та ғалабага эришиб, бир бор мағлубият ва дурранга имзо чекишган. Тўплар нисбатига кўра “Зомин” жамоаси 6 бор гол уриб, ўз дарвозасидан 2 бор гол ўтказиб юборган. Олдинги натижаларга қараб таҳлил қиладиган бўлсак ҳозирча зоминликларнинг қўли баланд келиб турибди ва ғалабаларни давомий қилишга “Зомин” жамоасида имконият етарли. Бу турда руҳий ҳолат бўйича ҳам зоминликлар устунликка эга чунки олдинги турда Олий лигага чиқиш учун асосий давогар бўлган “Нурафшон” жамоасини 3-2 ҳисобида мағлубиятга учратди, “Ғиждувон” жамоаси эса “Динамо” жамоасидан 8-0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шундай экан, “Зомин” жамоаси ҳар жихатдан устунликка эга. Учрашув қизиқарли ва голларга бой бўлиши кутулмоқда.  
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
Имкониятлар: 60/20/20

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2014 ЙИЛ
4-тур. 14 апрель (душанба)
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Зомин» (Зомин) – 1:0. 721 томошабин.
Ҳакамлар:
Д. Каримов (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), А. Алимов
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
Гол: М. Отақулов (77).
Огоҳлантиришлар: Д. Тўхтаев (73) – Н. Собиров (57).
Четлатиш: Н. Собиров (иккинчи огоҳлантириш, 81).

19-тур. 2 июль (чоршанба)
«Зомин» (Зомин) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 4:1. 2985 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Эргашев (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Р. Лутфулин,
Т. Ботиров.
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Голлар: Д. Исмоилов (12, пенальти, 77), Н. Нуритдинов (36), Б. Раҳимов (89) – Д. Душанов (50).
Огоҳлантиришлар: Ш. Жониқулов (13), Д. Исмоилов (62) - Т. Умаров (12), И. Сатторов (73), И. Шарипов (85).
Четлатиш: Т. Умаров (иккинчи огоҳлантириш, 37).

2015 ЙИЛ
5-тур. 24 апрель (жума)
«Зомин» (Зомин) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 2:0. 3256 томошабин.
Ҳакамлар
: Ф. Нарсафаров (Қарши), Н. Анфиногенов (Тошкент),
С. Абдурахманов (Тошкент), Ф. Достонов.
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вил.).
Голлар: О. Тайлақов (49), Б. Мирзамурадов (80).
Огоҳлантиришлар: А. Абдуллаев (61), А. Абдулҳақов (66), Ш. Жониқулов (84) – Д. Шабанов (25), М. Турсунов (36), Т. Умаров (67), Ш. Хасанов (79).

14-тур. 19 июнь (жума)
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Зомин» (Зомин) – 0:0. 321 томашабин.
Хакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус), Д. Сарсенов (Нукус), Б. Канназаров (Нукус), Ш. Раджабов.
Назоратчи: М. Исмаилов (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: О. Шамситдинов (57), Д. Шабанов (60), Т. Асланов (90) – А. Мансуров (34), С. Азизов (47).

Ўзбекистон Биринчилиги – 2016
Биринчи босқич
18-тур. 26 июнь (якшанба)
“Зомин” марказий ўйингоҳи, соат 18-00.
«Зомин» (Зомин) – «Ғиждувон» (Ғиждувон)



Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика