Latest news

09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  0 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  7 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  2 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  3 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  7 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  45 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  15 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Превью. «Зомин» - «Андижон» News

Превью. «Зомин» - «Андижон»

Эртага “Зомин” жамоаси Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичидаги дастлабки учрашувини Олий лига иштирокчиси “Андижон”га қарши ўтказади.

Бунда Зоминнинг “Зомин” жамоаси Жиззах шаҳридаги “Суғдиёна” ўйингоҳида Олий лига иштирокчиси Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилади.
Ўзаро жамоалар илк бор тўқнаш келишмоқда.

“Андижон” жамоаси Олий лига баҳсларида 2 та турни ўтказган бўлсада, бироқ жамоа ҳозиргача ижобий натижага эриша олганича йўқ. Бунга сабаб, йил бошида жамоа таркибида сезиларли равишда ўзгариш қила олгани бўлиши мумкин. Лекин ишонамизки, Бахтиёр Ашурматов шогиртлари Олий лиганинг сўнги туригача ўзлари учун ижобий натижага эриша олади.

“Зомин” жамоаси 2012 йилдан буён Ўзбекистон Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубогининг саралаш баҳсларида узлуксиз равишда иштирок этиб келмоқда. Жамоага янги раҳбарият тайинлангандан сўнг, зоминликлар ўз олдига Олий лигада иштирок этиш мақсадини қўйган. Шу сабабли зомин бўрилари Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларига жиддий тайёргарлик кўришди. Жамоа мавсумга тайёргарлик кўришда уч марта йиғин ташкил қилди. Йиғинлар давомида биринчи лига ва Олий лига ўринбосарлари билан жами 10 марта ўртоқлик учрашувини ўтказишга эришди. Ўртоқлик учрашувлари давомида жамоа таркибига етарли даражада иқтидорли ёш ўйинчиларни жалб қила олди. Ўзбекистон Биринчилиги мусобақалари апрель ойида бошланишини инобатга олсак, зоминликлар учун бу расмий биринчи учрашувдир. Шундай экан, жамоанинг илк учрашуви ғалаба билан бошланади деб умид қилиб қоламиз.
Иккала жамоага омад тилаймиз.
Имкониятлар: 30/30/40

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичи
19март (шанба) 2016 йил
«Зомин» (Зомин) – «Андижон» (Андижон). “Суғдиёна” ўйингоҳи.
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдашев (Бухоро), Ш. Қаюмов (Жиззах).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичи доирасидаги учрашув соат 17-00да “Суғдиёна” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика