Latest news

12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  0 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  0 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  1 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  18 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  30 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  7 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  171 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1

Превью. «Ёзёвон-Лочинлари» – «УзДонгЖу» News

Превью. «Ёзёвон-Лочинлари» – «УзДонгЖу»

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги 11-турнинг қолдирилган иккита баҳси бўлиб ўтади.

Андижоннинг  «УзДонгЖу» жамоаси сафарда Ёзёвон туманининг «Ёзёвон-Лочинлари» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу жамоалар илк бор ўтган мавсумда ўзаро тўқнаш келишган. Дастлаб Ёзёвонда  бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба козонган бўлса, Андижонда ўтган баҳсда эса майдон эгалари 4:0 ҳисобида устун келишган. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига эътибор қаратсак «УзДонгЖу» ўтказилган 14 та ўйиндан сўнг 33 очко жамғариб 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Ёзёвон-Лочинлари» жамоаси 15 та баҳсдан 14 очко жамғариб 13 ўринни  банд этишган. Ушбу учрашув Ёзёвондаги марказий стадионда 17:30 бўлиб ўтиши белгиланган.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

2015 ЙИЛ
8- тур 13-май (чоршанба)
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон)–«УзДонгЖу» (Андижон)  0:1.Ёзёвон “Марказий” стадиони 2700 томошабин
Бош ҳакам
Ш.Косимов (Тошкент)
Гол: С.Асқаров (26)
Огоҳлантиришлар: Ж.Саидов (54), Р.Тохиров (67) – М.Хайитов (43), А.Махмудов (70).

11- тур 2-июн(сешанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) –«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) 4:0. Шўрбулоқ ФИМИ стадиони 152 томошабин.
Бош ҳакам
Д.Каримов (Тошкент)
Голлар: Ф.Солохидинов (38), Ш.Жумабоев (40 пен), О.Комилов (54,75).
Огохлантиришлар: С.Солохиддинов (14),Д.Махмудов (85),М.Хайитов (90+2) – Ё.Эралиев (26), Б.Расулов (40).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика