Latest news

21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  3 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  2 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  4 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  86 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  15 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  18 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3

Превью. Хитой - Сурия News

Превью. Хитой - Сурия

Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея ва Қатар ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Сианда ҳам бизни жуда қизиқарли учрашув кутмоқда. Хитой Сурияни қабул қилади. Ҳозирча бу жамоалар биттадан очко жамғаришган. Хитойда ўтадиган беллашув қайсидир жамоанинг олдинга ўтишини таъминлайди. Дуранг қайд этилган тақдирда буни Суриянинг фойдасига ёзиб қўйса бўлади. Саралаш босқичи старт олишидан аввал гуруҳ аутсайдери сифатида эътироф этилган жамоа ҳозирча бу гаплар нотўғри эканини исботлаяпти. Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда сурияликлар ёмон таассурот қолдиришмади.

Аксинча, Хитой кутилган футболни намойиш эта олмаяпти. Аввалги турда Эрон билан уйдаги баҳсда негадир хитойлик ўйинчиларнинг ҳаракатлари қовушмади. Балки, ортиқча босим уларга салбий таъсир қилгандир? Бунга жавобни бугунги беллашув беради. Суперлига ва терма жамоага сарфланаётган катта миқдордаги пуллар ҳозир ўйин сифатини яхшилаб бермагани кўзга ташланмоқда. Меҳмонлар қарши ҳужумлардан унумлироқ фойдалана олишса, уларда зафар қучиш учун яхши имкониятлар юзага келади. Бирор жамоанинг биринчи голи ўйин тақдирини ҳал этиши мумкин. Гуруҳимиздаги беллашувларда айнан шундай ҳолатга гувоҳ бўляпмиз.

Жамоа юлдузлари: Зенг Зи - Умар Харбин


Хитой – Сурия
6 октябрь 2016. Сиан. "Shaanxi Province" стадиони. 16:35
Бош ҳакам:
Муҳаммад Тақи (Сингапур)


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика