Latest news

18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  2 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  33 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  7 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  8 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0

ПРЕВЬЮ. "Уз-Донг Жу" - "Локомотив" News

ПРЕВЬЮ. "Уз-Донг Жу" - "Локомотив"

Бугун "Уз-Донг Жу"га қарши баҳс билан "Локомотив" Ўзбекистон Кубоги учун навбатдаги юришини бошлайди.

2014 йилги Кубок ғолиби "темирйўлчилар" ўтган мавсум ярим финалда ўз иштирокларини тўхтатишганди. Бу йил эса жамоанинг режалари улкан: "Локомотив" олдига Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

"Локомотив" футбол клуби делегацияси кеча тунда Фарғона орқали Андижонга етиб келди ва шаҳардаги энг кўркам меҳмонхоналардан бири "Vella Elegant"га жойлашди. Бугунги ўйин 16:00да старт олади. Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган футболчилардан ташқари қолган ҳамма шу ерда. Бугунги рақибимиз "Ўз-Донг Жу" аввалги босқичда "Шўртан"га қарши баҳс олиб бориб 1:0 ҳисобида зафар қучган.

Бугун ва эртага Кубокнинг 1/8 финал дастлабки учрашувидан иборат қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

25 март
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912»
«Қизилқум» - «Андижон»
«Металлург» - «Олмалиқ»
«Машъал» - «Сўғдиёна»
«Ўз-Донг Жу» - «Локомотив»
 
26 март
«Нефтчи» - «Насаф»
«Бунёдкор» - «Обод»
«Пахтакор» - «Бухоро» баҳси эса ҳозирча номаълум муддатга қолдирилган.


"Локомотив" Кубок ўйинларини қандай бошлаган? (Охирги беш йилга мурожаат)

Айтиб ўтганимиздек, бугун "Ўз-Донг Жу"га қарши баҳс билан "Локомотив" Ўзбекистон Кубоги учун навбатдаги юришини бошлайди. 1/8 финалдан ўрин олган мазкур беллашувга жамоамиз тайёр. Барча "Андижон" шаҳрига фақат ғалабани кўзлаб ташриф буюрган.

Шу ўринда статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, "Локомотив"нинг охирги беш йилда Кубок баҳсларини кимга қарши ва қандай ҳисоб билан бошлагани кўпчиликка қизиқ бўлиши шубҳасиз. Эсингизда бўлса, ўтган йил "темирйўлчилар" Кубокни "Навбаҳор"га қарши баҳс билан бошлаган ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўша ўйинда Марат Бикмаевнинг икки голи "Локо"га қалаба келтирганди.

2014 йил "Локомотив" Кубокдаги биринчи учрашувини сафарда "Динамо"га қарши ўтказиб 4:3 ҳисобида зафар қучган. 2013 йил "Андижон" меҳмони бўлган жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. 2012 йил сафарда "Машъал-2" ҳам 1:0 ҳисоби билан мағлуб этилган бўлса, 2011 йилги мавсумда жамоамиз 1:2 ҳисобида "Машъал"нинг асосий таркибига ютқазиб қўйган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика