Latest news

02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  6 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  4 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0

Превью. "Тоттенхэм" - "Арсенал" News

Превью. "Тоттенхэм" - "Арсенал"

Бугун "Тоттенхэм" ва "Арсенал" клублари ўртасидаги Лондон дербиси бўлиб ўтди.
Ушбу жамолар ўзаро шу кунга қадар 75 марта тўқнаш келган бўлиб,  “Арсенал” 23 бора, “Тоттенхэм” 31 марта ғалаба қозонган. Дуранглар сони 22та.

Ушбу мавсумнинг биринчи даврасида бўлиб ўтган ўйинда "Арсенал" "Тоттенҳэм"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

“Уайт харт лейн” ўйингоҳига Премьер-лига доирасида қилинган сўнгги беш сафардан бирортасида “Арсенал” ғалаба билан қайтмаган.

“Канонирлар”да бугун 2007/08 йилги мавсумдан буён илк марта ушбу рақибини бир мавсумда икки бор мағлуб этиш имконияти бор.

Ушбу жуфтлик ўйинларида ҳаммадан ҳам кўпроқ гол критган футболчи Эммануэль Адебайордир. Унинг ҳисобида 8та гол бор. Ҳозирда “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилган футболчи ўз вақтида “Арсенал”да ҳам фаолият юритган.

“Тоттенхэм” чемпионатдаги охирги 4 ўйинида атиги 1та гол урди.

“Арсенал” ушбу мавсумда бош билан гол уриш борасида фақатнига “Ливерпуль”дан ортда боряпти холос. "Ливерпуль" 11та, "Арсенал" эса 10та голини бош билан киритди.

“Тоттенхэм” ушбу мавсумда ўз уйида ўтказилан 14 учрашувда бор йўғи 16та гол уришга эришган. Бу турнир жадвалининг топ 10талигида энг пат кўрсатгичдир. “Шпорлар” биринчи бўлиб гол киритган 16 ўйиннинг ҳеч бирида мағлуб бўлмаган. Шулардан 13тасини ғалаба билан якунлай олган.

"Арсенал" бугун ҳам мағлуб бўладиган бўлса, рақибга кетма-кет учинчи сафар ўйинини бой берган бўлади. Охирги марта "тўпчилар" рақиблар майдонида уч ўйинни бой бергани 2011 йилнинг 28 августидан 2 октябргача бўлган вақтда кузатилганди.

Арсен Венгер шогирдлари чемпионатнинг сўнгги олти ўйинида фақат икки бора ғолиб бўла олди. «Арсенал” шу вақтгача ўтказиб юборган 28 годан 21тасини меҳмондаги ўйинларда қабул қилиб олган.  

“Тоттенхэм” таркибида ўтган ўйинда қизил олган Юнус Қобул майдонга туша олади. Чунки аппеляциядан кейин унинг дисквалификацияси бекор қилинди.  Майкл Доусон ва Влад Кирикеш ҳамон жароҳатидан қутилганича йўқ. Шунингдек Кайл Уолкерда ҳам кичик жароҳат бор.

“Арсенал”дан сонининг орқа қисми жароҳатлангани сабаб, Месут Озил майдонга туша олмайди. Аарон Рэмсининг тикланиш жараёни ҳам кутилганидан кўра узоқроққа чўзилмоқда. Начо Монреаль, Киран Гиббс ва Яя Саного тузалиб сафга қайтишди.  Ким Чельстрем эса ўзининг дебютини ўтказишга шай.

Аброр Қодиров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика