Latest news

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  90 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  128 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Превью. Сўнгги икки Осиё Кубоги ғолиблари ўртасидаги ўйин News

Превью. Сўнгги икки Осиё Кубоги ғолиблари ўртасидаги ўйин

Осиё Кубоги "D" гуруҳидан ўрин олган марказий ўйинда Ироқ ва Япония терма жамоалари Брисбен шаҳрида тўқнаш келишади.
Илк турда иккала жамоа ҳам уч очкога эга бўлди. 2007 йилда Осиёда тенгсиз бўлган Ироқ Иорданияни 1:0 ҳисобида таслим қилди. 2011 йилда қитъа чемпиони бўлган японлар эса мусобақа дебютанти Фаластин терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 4та гол урди - 4:0.

Япония ҳам, Ироқ ҳам ўз тарихида 8-марта ОК финал босқичида қатнашмоқда. "Самурайлар" тўрт бор Осиёда тенгсиз бўлишган (1992, 2000, 2004 ва 2011 йилларда). Ироқ эса юқорида ёзилганидек 2007 йил Осиё кубогини қўлга киритган.

Бу икки жамоа ўзаро 9 марта тўқнаш келган. Ироқ ҳисобида 3та ғалаба бор, Япония 4 бор зафар қучган. Қолган икки учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида "самурайлар" устунликка эгалар - 11:8.

Ушбу жамоалар 2000 йил Ливанда ўтган Осиё Кубогида тўқнаш келишган. Чорак финал доирасида ўтган ўша баҳсда японлар 4:1 ҳисобида ғалабага эришишган. Кейинчалик ўша мусобақада Япония чемпион бўлган.

Дастлабки турда Ироқ сафида Ёсир Қосим, Амжад Ҳалаф ва Ало Абдул Заҳро сариқ карточка олишди. Бу футболчилар агар иккинчи турда огоҳлантириш олса гуруҳдаги охирги ўйинни ўтказиб юборишади. Хавьер Агирре бошчилигидаги Япония терма жамоасининг ҳеч бир ўйинчиси 1-турда сариқ карточка олмади.

Ироқ - Япония
16 январь 2015. Брисбен
Бош ҳакам:
Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Суҳандон (Эрон), Муҳаммад Ризо Абулфазли (Эрон)
Тўртинчи ҳакам: Хеттиканканаге Перера (Шри-Ланка)
Бешинчи ҳакам: Палита Хематунга (Шри-Ланка)


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика