Latest news

08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  0 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  12 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9

Превью. “Сўғдиёна” - “Навбаҳор” News

Превью. “Сўғдиёна” - “Навбаҳор”

Суперлиганинг 6-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор” га қарши сафарда баҳс олиб боради.

Эътиборингизга жамоаларнинг  Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

ЎТГАН  МАВСУМДА

Биринчи давра 13-турида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Навбаҳор”га  қарши баҳс олиб борган эди. Ўйиннинг 37 дақиқасида Санжар Рашидов ҳисобни очган бўлса,45 дақиқада Достон Абдурахмонов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 84 дақиқада Равшан Хурсандов ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлган. Шу тариқа ўйин 2:1 жиззахликлар фойдасига якунланган.

Иккинчи давра 28-турида “Сўғдиёна”  Наманганда “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг 29 дақиқасида Аъзам Алиев ҳисобни очган бўлса, 38 дақиқада Неманья Йованович 2:0 кўринишига олиб келган. 54 дақиқада Санжар Рашидов ҳисобни қисқартирди. 55 ва 70 дақиқаларда Азиз Турғунбоев ва Аббос Отахоновларнинг голлари эвазига Навбаҳор ғалаба қозонган эди.


ЎЙИННИ  ВИКТОР СЕРАЗИДДИНОВ  БОШҚАРАДИ

“Сўғдиёна” - “Навбаҳор” ўйинини Виктор Серазиддинов (Тошкент ) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда А.Снетников(Тошкент вил.) ва С.Улфатовлар(Тошкент вил.) ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Н.Ибрагимов.(Нукус)

Назоратчи: И.Шарипов.(Бухоро)

Комиссар: А.Фролов


ЎЗАРО УСТУНЛИК


“Сўғдиёна” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 44 бор куч синашишган.“Навбаҳор ” ҳисобида 22 та , “Сўғдиёна” ҳисобида 16 та ғалаба мавжуд, 6 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик наманганликлар томонида:  79:53. “Навбаҳор” 54, “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 72 очкони қўлга киритган.



“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:
14.06.2017 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:1
14.08.2016 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:1
22.08.2015 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:0
12.09.2014 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 5:4
17.03.2013 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:0
28.05.2011 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 3:2
08.05.2009 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:0
26.04.2008 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:1
05.08.2006 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 0:2
10.08.2005 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:0
18.09.2004 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:2
23.11.2002 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 3:1
29.08.2001 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:1
13.05.2000 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:1
05.05.1999 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:2
26.04.1998 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 3:1
13.11.1997 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:0
30.06.1996 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:4
17.09.1995 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:2
10.04.1994 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2:1
01.11.1993 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 3:1
20.04.1992 «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 22 та ўйиндан 17 тасида “Сўғдиёна”, 5 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган. Битта учрашув дуранг натижаси билан тугаган. “Сўғдиёна” ўз майдонида сўнгги бор 2006 йилда мағлубиятга учраган. 12  йилдан бери ўз майдонида мағлубиятга учрамаган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика