Latest news

10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  1 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  5 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  8 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  33 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37

Превью. "Сўғдиёна" - "Металлург" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Металлург"

Олий лиганинг 5-турида "Сўғдиёна" Янгиерда "Металлург" билан беллашади.
 «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Металлург» (Бекобод)  
18 апрель 2015. Янгиер. “Янгиер” стадиони. 16:45
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
 
“Сўғдиёна” ва “Металлург” олий лигада 26 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда.

“Сўғдиёна” ушбу рақибни 11 марта мағлуб этган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса “Сўғдиёна”ни 10 марта талсим қила олган. “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 41та гол урган, “Металлург” футболчилари 37 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. Жиззах клуби ўзаро ўйинларда 38 очкога эга бўлган, Бекобод клуби ҳисобида 35 очко бор. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:2га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 4:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил дастлабки даврада “Металлург” ўз уйида ғалабага эришган. Сардор Расулов (иккита), Алишер Зиёвуддинов ва Суннатилла Мамадалиевнинг киритган тўпларига “Сўғдиёна”дан Жасур Ҳакимов ва Санжар Рашидов жавоб беришганди – 4:2. Зоминдаги учрашувда томошабинлар 9та голнинг гувоҳи бўлишганди. Мезбонлардан Жасур Ҳакимов (2та), Собир Ҳамидов (2та) ва Аюбхон Нўъмонов гол уришган. Бекободликлар таркибида Шухрат Йўлдошев, Муроджон Тошматов, Суннат Эрматов ва Сардор Расулов тўп киритишган – 5:4.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
26.09.2014 «Сўғдиёна» - «Металлург» 5:4
05.10.2013 «Сўғдиёна» - «Металлург» 2:1
13.08.2011 «Сўғдиёна» - «Металлург» 3:1
12.09.2009 «Сўғдиёна» - «Металлург» 3:2
25.10.2008 «Сўғдиёна» - «Металлург» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган 13та ўйиннинг 9тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган, 2 марта ғолиб аниқланмаган. “Металлург” сафарда икки марта уч очкони ўзиники қилган. “Сўғдиёна” ўз уйида “Металлург”га қарши кечган охирги тўрт ўйинда фақат ғалаба қозонган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика