Latest news

00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:45Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:23АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Таркиблар маълум!  12 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  3 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  13 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  19 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  21 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  9 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  5

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив"

Олий лиганинг 3-турида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Янгиерда Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.
«СЎҒДИЁНА» – «ЛОКОМОТИВ»
3 апрель 2015. Янгиер. “Янгиер” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, Ф.Норсафаров.
Назоратчи: А.Попов.

“Сўғдиёна” ва “Локомотив” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ушбу рақибни 10 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” 2 марта ғалабага эришган. Қолган 2та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 30та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари атига 8 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 32 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” ҳисобида 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишган. “Локо” сафида Иван Нагаев, Вячеслав Шевченко ва кичик Жасур Ҳасанов гол уришган. Жиззахликларнинг ягона голига Сухроб Бердиев муаллифлик қилган – 3:1. “Сўғдиёна” майдонидаги баҳсда “темирйўлчилар” Александр Гейнрих ва Фарҳод Тожиевнинг голлари эвазига уч очкога эга бўлишган – 0:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
23.08.2014 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:2
20.09.2013 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4
23.05.2009 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:0
29.03.2008 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:0
15.10.2006 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз уйида “Локомотив”га қарши кечган 7та ўйиннинг иккитасида ғолиб бўлган. Икки бор дуранг қайд этилган ва уч бор “темирйўлчилар” сафардан ғалаба билан қайтишган. Охирги учта ўйинда “Сўғдиёна” ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика