Latest news

08:20`Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  5 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Превью. "Сўғдиёна" - "Бухоро" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Бухоро"

Олий лиганинг 5-турида "Сўғдиёна" ҳамда "Бухоро" клублари ўзаро куч синашишади.
«СЎҒДИЁНА» - «БУХОРО»
12 апрель. Зомин. “Зомин” стадиони 16:00.
Ҳакамлар:
М.Муҳамедов, А.Снетков, Т.Гайнулин, Ш.Рўзиқулов
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 36 бор кесишган. Устунлик “Сўғдиёна” томонида. 16та ўйинда жиззахликларнинг қўли баланд келган бўлса, 15та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Бешта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Сўғдиёна” фойдасига. Жиззах клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 54та гол киритиб ўз дарвозасидан 49 марта тўп олиб чиққаан. Ўзаро ўинларда “Сўғдиёна” 53 очкони, “Бухоро” эса 50 очкони қўлга киритган.

“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди.

2013 йил “Бухоро” уйидаги баҳсда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучишган. Алишер Маҳмудов, Воҳид Шодиев (2та) ва Отабек Нарзуллаев “Бухоро” сафида, “Сўғдиёна” сафида Хуршид Юлдашев ўзини кўрсатган. “Сўғдиёна” – “Бухоро” ўйинида дуранг қайд этилган. Ваҳобов меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, Илёс Қурбонов мувозанатни тиклаганди – 1:1.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
03.11.2013 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 1:1
14.05.2011 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 2:1
11.04.2009 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 3:2
25.05.2008 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 1:2
19.08.2006 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” “Сўғдиёна” майдонида 5 марта ғалабага эришган ва 2 марта дуранг ўйнаган. Қолган 11та баҳсда “Сўғдиёна” ўз уйида меҳмон жамоага очко бермаган. Охирги уч ўйинда “Бухоро” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика